Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Қизғин трансфер ойнаси. Ким қанча сарфлади?

Баҳо:
+1 | -

Мавсум оралиғидаги ТОП трансферлар

Қуйида эътиборингизга мавсумлар оралиғида амалга оширилган энг шов-шувли трансферлар рўйхатини тақдим этамиз.

Ҳозир Европада жамоалар 2021/22 йилги мавсумни якунлашди ва бу баъзилар учун муваффақиятли кечди, бошқалар учун эса кейинги мавсумда рақобатбардош бўлиш учун трансфер бозорида пухта ишлашга тўғри келади.

Клублар энг истиқболли ва топ ўйинчиларни олишга, футболчилар эса фаолиятини давом эттириш учун юқори статусли клубларни топишга ҳаракат қилмоқда.

Ушбу мавсумда амалга оширилган топ трансферлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвин Нуньес («Ливерпуль»)

22 ёшли ҳужумчи жамоага «Бенфика»дан 75 миллион евро эвазига ўтди, турли бонусларни ҳисобга олсак, бу сумма 100 миллионга кўтарилиши мумкин.

Аурелиен Тчуамени («Реал Мадрид»)

Ярим ҳимоячи «қироллик клуби»га «Монако»дан кўчиб ўтди, 22 ёшли футболчи билан шартнома олти йилга мўлжалланган. ОАВ хабарига кўра, трансфер суммаси 100 миллион евродан ошган.

Райан Гравенберх («Бавария»)

Мюнхенликлар 20 ёшли голландиялик ярим ҳимоячини Амстердамнинг «Аякс» клубидан 18 миллион евро эвазига сотиб олди.

Маркиньос («Арсенал»)

20 ёшли футболчи «Сан Паулу»дан «канонирлар» сафига 3,5 миллион еврога кўчиб ўтди.

Иван Перишич («Тоттенхэм»)

33 ёшли хорват «шпорлар» сафида Антонио Конте билан яна биргаликда фаолият олиб боради. Футболчи Премьер-лига клубига эркин агент сифатида ўтди.

Диего Карлос («Астон Вилла»)

29 ёшли футболчи «Севилья»дан Премьер-лига клуби «Астон Вилла» сафига ўтди. Бразилиялик футболчи Стивен Жеррард жамоасига 31 миллионга тушди.

Матиас Оливейра («Наполи»)

Уругвайлик ҳимоячи Лучано Спалетти жамоасига «Хетафе»дан 15 миллион евро эвазига қўшилди.

Бренден Ааронсон («Лидс Юнайтед»)

21 ёшли америкалик «РБ Зальцбург»дан «товуслар» учун 32 миллион еврога тушди.

Нусайр Мазрауи («Бавария»)

Марокашлик футболчи Амстердамнинг «Аякс» клубидан текинга «Бавария»га ўтди. Шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.

Эрлинг Холанд («Манчестер Сити»)

Норвегиялик ҳужумчининг Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «шаҳарликлар» лагерига ўтгани анча шов-шувли хабарга айланди. Трансфер 75 миллион евро эвазига амалга ошди.

Карим Адейеми («Боруссия Дортмунд»)

«Боруссия» узоқ вақт Холанд ўрнига ўринбосар излаши кутилганди, аммо бундай бўлиб чиқмади. Жамоа 38 миллион евро эвазига янги клубга ўтган германиялик ҳужумчи Карим Адейеми вариантида тўхталди. Футболчи «асаларилар» билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Нико Шлоттербек («Боруссия Дортмунд»)

«Фрайбург» ҳимоячиси 20 миллион евро эвазига жамоасини ўзгартирди ва 2027 йилнинг ёзига қадар «Боруссия» билан шартнома имзолади.

Никлас Зюле («Боруссия Дортмунд»)

Марказий ҳимоячи ўтган мавсумда «Бавария»ни текинга тарк этди.

Метт Тёрнер («Арсенал»)

Американинг «Ню-Энгленд» клубининг 27 ёшли дарвозабони Лондоннинг «Арсенал» клубига 6,36 миллион евро эвазига ўтди. Бу унинг Европадаги илк катта тажрибаси бўлади.

Бубакар Камара («Астон Вилла»)

Европанинг бир қатор топ-клубларига қизиқиш билдирган франциялик ҳимоячи фаолиятини кутилмаган клубда давом эттиради. Камара «Марсел»дан «Астон Вилла»га текинга ўтди. Шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар имзоланади.

Фабио Карвалью («Ливерпуль»)

Португалиялик ярим ҳимоячи қишда «Энфильд»га ўтиши керак эди, бироқ томонлар ҳужжатларни расмийлаштиришга улгурмагани учун сўнгги дақиқада трансфер амалга ошмай қолди. Натижада Карвалью «Фулхэм»га чемпион бўлишига ёрдам берди, кейин эса 6 миллион евро эвазига «Ливерпул»га ўтди.

Лоренцо Инсинье («Торонто»)

«Наполи» афсонаси океан ортига йўл олади. Инсинье Канада клубига текинга ўтди.

Киритилди: 14:49, 17.06.2022.
Ўқилди: 5049 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.