Ҳужумчи Анте Ребич “Милан”да ўйнашда давом этади. “Россонерилар” ҳужумчини жамоада олиб қолишга қарор қилишди, деб хабар беради Calciomercato.
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли ҳамон 28 ёшли форвардни ўз жамоасининг асосий футболчиси деб билади ва уни йўқотишни истамайди.
Ребичнинг келажашини янада аниқлаштириш мақсадида июнь ойи якунида яна бир музокаралар жараёни бўлиб ўтади.
Анте жорий мавсумда “Милан” сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.