"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Леандро Паредес 2021 йилда ўша пайтда "Барселона"да ўйнаётган жамоадоши Лионел Месси билан қандай муносабатда бўлганини айтди.
Жанжал Чемпионлар лигасининг 1/8 финали биринчи ўйини якунланганидан кейин юзага келган. Ўшанда "ПСЖ" сафарда "Барселона"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.
"Лео жамоадошларимга айтган гапларимни эшитди ва бундан унинг жаҳли чиқди. У шунчаки менга ҳужум қилди. Месси мени ўлдирмоқчи эди, мен эса уйдан қочишни орзу қилардим. Аммо шундан кейин Аргентина терма жамоасида учрашдик ва Месси ўзини гўё ҳеч нарса бўлмагандек тутди. Муносабатларимиз умуман ўзгармади. Ҳозир бу воқеани эслаганимизда куламиз. Лекин ўйиндан кейин у қаттиқ ғазабланганди”, — деди Паредес Caja Negra нашри.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Месси 2021 йилнинг ёзида "Барселона"дан текинга "ПСЖ"га ўтган эди.