Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

"Реал" футболчилари Салоҳнинг устидан кулди: Муҳаммад “қироллик клуби”дан қасос олишнинг бошқа йўлини топди

Баҳо:
+ | -

Муҳаммад Салоҳ ва "Реал" ўртасида ёмон хотиралар бор. Ҳаммаси 2018 йилнинг май ойида бошланган. Чемпионлар лигаси финалида Серхио Рамос мисрлик футболчининг елкасидан ушлаб, жиддий жароҳат олишига сабабчи бўлди. Шунинг учун, у ўйинни муддатидан аввал якунлашга мажбур бўлган. Якунда "Ливерпуль" мадридликлардан 1:3 ҳисобида “тарсаки еди”. Ҳар доим ўша ўйин ҳақида гап кетганда, мухлислар “қаймоқранглилар” собиқ сардорининг бу ҳаракатини эслаши табиий.

Йиллар давомида Салоҳ бу мавзу ҳақида ҳеч нарса демади, бироқ у 2022 йилги Чемпионлар лигаси финали олдидан ўша хотираларни эслади. Якунига етган ЕЧЛ турнири финалида яна ўша эски танишлар, “Ливерпуль” ва “Реал Мадрид” ўзаро тўқнаш келди.

Аввалига Салоҳ ижтимоий тармоқларда шундай деб ёзди: “Ливерпуль” ва “Реал” ўртасида ҳал этилмаган бир қанча муаммолар бор”.

Эртаси куни эса мисрлик форвард интервьюсида шундай деди: “Реал Мадрид”га қарши охирги финални худди кечагидек эслайман. Умид қиламанки, “Ливерпуль” бунга муносиб жавоб қайтара олади. Биз яхши тайёргарлик кўрдик. Албатта, Париждан кубок билан ортга қайтамиз”.

“Тўғри, Чемпионлар лигаси финалида мағлуб бўлганингизда, сиз ҳар доим ушбу жамоага қарши яна бир марта ўйнаб, уларни мағлуб этиш учун иккинчи имкониятни хоҳлайсиз. Умид қиламизки, Салоҳ Чемпионлар лигасининг финали доирасидаги “Реал”га қарши иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлиб, қаттиқ зарбага учрамайди”, — деди “Реал” ҳимоячиси Даниэль Карвахал.

Якунда Карвахал ҳақ бўлиб чиқди. Муҳаммад ва “Ливерпуль” рақибидан қасос олишни уддалай олмади, “Реал” яна ғалаба қозонди. Бироқ, бу сафар ҳисоби бироз кичикроқ — 0:1. Маълум бўлишича, Салоҳнинг қасос ҳақидаги сўзлари Мадрид клуби аъзоларига қўшимча мотивация бўлган. Ҳужумчи Родриго ўйиндан икки ҳафта ўтгач, “Podpah” кўрсатувида шу ҳақда гапирди:

“Ўйин олдидан машғулотларда биз бир-биримизга ҳазиллашиб шундай дердик: “Кел, Салоҳ, уддалай оласанми? Салоҳни масхара қилиш учун ғалаба қозонишимиз керак. Агар, нимадирдан ғазаблансангиз, ғалаба қозонишни жуда ҳам хоҳлайсиз. Айнан Муҳаммаднинг бу гаплари бизга қўшимча мотивация берди”.

Ўйин тугагач, "Ливерпуль" футболчилари учун йўлкача ҳосил қилдик. Улар, жумладан, Салоҳ бу ердан бошини экган ҳолда ўтиб кетди. Модрич эса унга қараб: "Раҳмат Салоҳ, кейинги сафар яна бир бор ҳаракат қилиб кўринг", деди. Мен шунчаки кулдим. Агар шундай лаҳзалар бўлмаганида ҳамма футбол кўришни тўхтатарди. Шунинг учун майдон ичида ҳамма нарса содир бўлиши мумкин”.

Родриго билан бўлган бу интервью кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган. Масалан, “Ливерпуль”нинг собиқ ҳимоячиси Хосе Энрике бразилиялик футболчига тилини тийишни маслаҳат берди: “Сиз жуда ёшсиз, шунинг учун тилингизга эҳтиёт бўлинг. Вақти келиб, бу сўзлар сизга нисбатан ҳам ишлатилиши мумкин. Умид қиламанки, сиз бундан тўғри хулоса чиқарасиз”.

Қизиқ, бу воқеа Салоҳнинг келажагига қандай таъсир қилади? 2020 йилда Муҳаммад дўстлари билан суҳбатда "Реал Мадрид"да ўйнашни хоҳлаётганини айтгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Кейин мадридликлар футболчига қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айни пайтда мисрлик форвард "Ливерпуль" билан бир йилдан кейин тугайдиган шартномасини узайтириш борасида келиша олмаяпти. У Холандни ҳам, Мбаппени ҳам қўлдан чиқарган "Реал" учун идеал номзод бўлиши мумкин. Аммо шунча аччиқ гаплардан кейин Салоҳнинг Мадрид гранди сафига кўчиб ўтиши ғалати бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, 5 июнь куни “Mirror” нашри Салоҳ "Барселона"га "Ливерпуль" билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаса, келаси ёзда Каталония клуби сафига ўтишини ваъда қилгани ҳақида хабар берганди. Нашрнинг қўшимча қилишича, шу сабабдан футболчи мерсисайдликлар билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти. Хўш, Салоҳ яна қасос олмоқчими? Сабаби, Мадрид ва Каталония грандлари салкам бир асрдан бери “душман” ҳисобланади. Салоҳ эса оловга “ёғ сепиш” учун “кўк-анорранглилар” сафига ўтмоқчидир, эҳтимол. Кузатамиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:42, 20.06.2022.
Ўқилди: 14205 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.