Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске Жанубий Корея термаси билан бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини (4:1) ҳақида фикр билдирди.
"Ўйин ҳақида фикрларим фақат ижобий, барчасидан қониқдим. Ҳеч ким жароҳат олмади, биз ўз кучимизни синаб олдик, машғулот ўтказиб олдик ва қўйилган барча вазифаларни бажардик.
Таъкидлайман, биз хотиржам бўлишимизга ва зўр ўйин кўрсатишдан тўхтаб қолишимизга имкон бермаган жамоа билан ўйнадик", - дея Дель Боскенинг сўзларини келтиради AS.