Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Итальянча «сирпаниш»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Европанинг амалдаги чемпиони - Италия миллий жамоасига нима бўлди ўзи?

Евро-2020да ғалаба нашидасини суриб, барчанинг олқишига сазовор бўлган Роберто Манчини бошқарувидаги «скуадра адзурра» шундан буён ўз мухлисларини ранжитиш билан овора...

Италия миллий жамоаси Европа биринчилигидаги зафардан кейин ЖЧ-2022 саралаш босқичида муваффақиятсизликка учрадики, шунинг ўзи итальянлар учун мислсиз а­лам ҳисобланади. Боз устига, «скуадра» Қатар мундиали йўлида «плей-офф» раундининг ярим финалида камтарин Шимолий Македония термасига ютқазиб қўйди, яна ўз майдонида. Тушунарлики, мағрур итальянлар учун бундай омадсизликни ҳазм қилиш осон эмас. Энди маълум бўляптики, бу ҳали ҳолва экан. Ҳар ҳолда, Италия миллий жамоаси омадсиз «сирпаниш»да давом этяпти, мағлубият мағлубиятга уланмоқда.

Диққат қилинг, «скуадра адзурра» охирги 2 ойда ўз тарафкашларини нақ 4 бора ранжитди. Энг оғриқли алам - бу жамоанинг Қатар-2022 томошабинига айлангани, албатта. Бироқ италияликларнинг «финалиссима» аталмиш катта ўйинда Аргентина термаси ва ЕМЛда немислар олдида ҳеч нарса қилолмаганлари алами ҳам паст эмас...

Дарвоқе...

Ҳозирда ЖЧ-2018 чемпиони ва Евро-2020 финалчисида ҳам худди Италия термаси каби нималардир сира ўхшамаяпти. Ҳар ҳолда, Франция ва Англия термалари охирги ФИФА кунларида ўз мухлисларини кучли хавотир остида қолдирди. Айниқса, жаҳон чемпионати старти тобора яқинлашаётган паллада бундай ҳолатнинг юзага келгани хавотир кўламини ошириб юбормоқда. Ахир ҳар икки терма жамоа айни пайт Европа Миллатлар Лигасида ўз гуруҳининг яққол аутсайдери бўлиб турибди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:00, 23.06.2022.
Ўқилди: 1552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.