Ўзбекистон миллий терма жамоасини яқин ўн кунликда 2та муҳим ўйин кутиб турибди. ЖЧ-2014 IV саралаш босқичи доирасида Вадим Абрамов шогирдлари 3 июнь куни Эронни Тошкентда қабул қилишса, 8 июнь куни 2-тур доирасида Байрутда Ливан меҳмони бўлишади.
Бош мураббий Вадим Абрамов 22 май куни тайёргарлик йиғинини бошлаган бўлсада, 31 май кунига келибгина миллий терма жамоа таркиби тўлиқ кўриниш олди. Орада ўтказилган Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал ўйинлари, Осиё қитъасида тўп сураётган легионерларнинг миллий чемпионатдаги иштироки ва «Бунёдкор»нинг Осиё чемпионлар лигаси ним чорак финалидаги ўйини сабаб, футболчилар тўлалигича мураббий ихтиёрида бўла олишмади.
Эрон билан ўйин олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бирорта ҳам халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушмади. Мундиал йўлидаги қолган тўрт рақиб – Жанубий Корея, Эрон, Қатар ва Ливан эса бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказишди. Вадим Абрамов фақатгина шу эмас, балки футболчилар борасида ҳам бир қатор муаммоларга эга эди. III саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Тожикистонга қарши ўйин сабаб халқаро футбол уюшмаси ФИФА терма жамоанинг 5 нафар футболчисини 2та ўйинга дисквалификация қилди: Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Вагиз Галиулин, Ислом Тўхтахўжаев ва Шавкат Муллажонов. Шунингдек, терма жамоа йиғинига Максим Шацких ҳамда Баҳодир Насимов жароҳат сабабли кела олишмади. Хитойнинг «Жиангсу» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Камолиддин Тожиев кичик жароҳат сабаб, Эронга қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Юқоридаги сабабларни инобатга олган Вадим Абрамов Эронга қарши ўйинга икки кун вақт қолганида ҳам 28 нафар футболчи билан машғулот ўтказмоқда. Дисквалификация қилинган 5 нафар футболчида Ливанга қарши ўйнаш имконияти бор. Шунингдек, Камолиддин Тожиев ҳам Ливан билан ўйинга қадар тайёр ҳолда бўлиши катта эҳтимол. Ва ниҳоят Эронга қарши ўйин қайдномаси учун кеч қолган Камолиддин Мурзоевнинг ҳам Байрутга сафар этиш эҳтимоли мавжуд.
Қуйида номи келтирилган футболчилар айни пайтда терма жамоа лагерида бўлиб турибди. Шулардан саккиз нафари – Камолиддин Тожиев ва Мурзоевлар, дарвозабон Акбар Тўраев, дисквалификация сабаб Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Вагиз Галиулин, Ислом Тўхтахўжаев ва Шавкат Муллажоновнинг Эронга қарши ўйнай олмаслиги аниқ. Қолган 20та футболчининг 18 нафари Эрон билан ўйин қайдномасига киритилади.
№ |
ФУТБОЛЧИ |
КЛУБ |
дарвозабонлар |
||
1. |
Игнатий Нестеров |
Бунёдкор |
2. |
Акбар Тўраев |
Бунёдкор |
3. |
Мурод Зухуров |
Насаф |
4. |
Сарвар Қобулжонов |
Бухоро |
ҳимоячилар |
||
5. |
Виктор Карпенко |
Бунёдкор |
6. |
Артём Филипосян |
Бунёдкор |
7. |
Станислав Андреев |
Пахтакор |
8. |
Ислом Иномов |
Локомотив |
9. |
Ислом Тўхтахўжаев |
Локомотив |
10. |
Анзур Исмоилов |
Чангчунг Ятай (Хитой) |
11. |
Камолиддин Тожиев |
Жиангсу (Хитой) |
12. |
Шавкат Муллажонов |
Ал-Аҳли (Қатар) |
13. |
Виталий Денисов |
Днепр (Украина) |
ярим ҳимоячилар |
||
14. |
Лутфулла Тўраев |
Бунёдкор |
15. |
Олег Зотеев |
Олмалиқ |
16. |
Жасур Ҳасанов |
Бухоро |
17. |
Одил Аҳмедов |
Анжи (Россия) |
18. |
Санжар Турсунов |
Алания (Россия) |
19. |
Вагиз Галиулин |
Сибирь (Россия) |
20. |
Жасур Ҳасанов |
Эмирейтс (БАА) |
21. |
Азиз Ҳайдаров |
Аш-Шабаб (БАА) |
22. |
Тимур Кападзе |
Шаржа (БАА) |
23. |
Сервер Жепаров |
Аш-Шабаб (Саудия Арабистони) |
ҳужумчилар |
||
24. |
Камолиддин Мурзоев |
Бунёдкор |
25. |
Кенжа Тўраев |
Насаф |
26. |
Марат Бикмаев |
Алания (Россия) |
27. |
Улуғбек Боқоев |
Иртиш (Қозоғистон) |
28. |
Александр Гейнрих |
Эмирейтс (БАА) |