"Барселона" "Атлетико Мадрид"нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суаресга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Diario Sport.
Манбага кўра, Каталония клуби "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскини қўлга кирита олмаган тақдирда уругвайлик футболчининг номзодини захира вариант сифатида кўрган. Шу муносабат билан "Барселона" Суаресдан августгача кутишни сўраган, аммо ҳужумчи клубсиз қолишдан қўрқиб, рад жавобини берган. Футболчига ҳозирда "Севилья", "Вильярреал" ва "Ривер Плейт"дан таклифлар бор.
35 ёшли Суарес ўтган мавсумда "Атлетико" сафида барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.













