"Мансестер Сити" бош мураббийи Роберто Манчинининг сўзларига қараганда, клуб раҳбарияти ушбу ёзда жамоани сезиларли равишда кучайтирмоқчи. Италиялик мураббий "шаҳарликлар" ёш ва келажаги бор ўйинчиларни таклиф этиш режалаштирилганлигини айтиб ўтди.
- "Манчестер Сити" хўжайинлари чемпионлик билан қониқмадилар, - дея Манчинининг сўзларини келтиради "Il Corriere dello Sport". - Улар албатта бошланган ишларни янги мавсумда ҳам давом эттирадилар.
Ҳозир клуб келажакда ҳам фойдаси тегадиган 22-23 ёшдаги иқтидорли ёшларни харид қилмоқчи. Ҳозирги футболчиларга келсак, Тевес ва Балотеллилар қолишади. Шунинг учун ҳужум чизиғимиздан кўнгил тўқ.