Уэйн Руни "Дерби Каунти" клубидан кетгани ҳақида хабар қилинган эди. Бу ҳақида собиқ "МЮ" юлдузи шундай дейди:
"Ёз давомида мен жамоанинг ўсишини жиддий кузатдим. Бугун эса жамоа раҳбарияти билан ўз қароримни уларга етказиш учун учрашдим. Улар мени қолишим учун кўп ҳаракат қилди. Бу учун ташаккур. Аммо аллақачон қарор қабул қилиб бўлгандим".