“ПСЖ” юлдузи Лионель Месси жаҳон футболининг энг қиммат фахрийлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Яқинда ўзининг 35 ёшини нишонлаган аргентиналик футболчининг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Бу 35 ва ундан катта ёшли футболчилар орасида дунёдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бундай маълумотлар нуфузли Transfermarkt портали томонидан тақдим этилди.
37 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду 30 миллион евро билан иккинчи ўриндан жой олган. Эътиборлиси, португалиялик кучли ўнталикка кирган 36 ёшдан ошган ягона футболчи бўлди.
Кучли учликни “Бавария”нинг 36 ёшли дарвозабони Мануэль Нойер 15 миллион евро билан якунлади.
Тўртинчи ўрин Лука Модричга тегишли – 10 миллион евро, бешинчи ўринни эса 35 ёшли Кейлор Навас ва Луис Суарес бўлишди – ҳар бири 8 миллион евродан.