Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Неймар “ПСЖ”дан кетмоқчи, у клуб президентидан норози

Баҳо:
+ | -

“Пари Сен-Жермен” клуби ҳужумчиси Неймар жамоани тарк этиш ҳақида жиддий ўйламоқда. 30 ёшли бразилиялик футболчи клуб президенти Носир Ал-Хелайфидан норози бўлгани учун парижликлар лагерини тарк этмоқчи. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.

Манбанинг қайд этишича, Неймарга Ал-Хелайфийнинг матбуотдаги сўнгги баёнотлари ёқмаган. “ПСЖ” президенти Неймарнинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволга, истисносиз барча футболчилардан ўтган мавсумга қараганда кўпроқ фидойилик кутишини айтган. Шундан сўнг, бразилиялик ҳужумчи клуб уни қадрламаслигига ишонч ҳосил қилган. У, шунингдек, ўзини жамоа етакчиси сифатида ҳис қилишни хоҳлайди.

Аввалроқ, “ПСЖ” ёзги трансфер ойнасида футболчилар маошларини туширишни режалаштираётгани ва бир нечта ўйинчилардан қутулишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бир мавсум учун тахминан 50 миллион евро маош оладиган Неймар кетишга асосий номзодлардан бири.

Эслатиб ўтиш мумкин, 30 ёшли Неймар 2017 йилдан бери “ПСЖ”да ўйнаб келади ва “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига харид қилинган. Бу трансфер жаҳон футболида сарфланган маблағ бўйича рекорд кўрсаткич бўлиб қолмоқда. Неймарнинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 19:05, 26.06.2022.
Ўқилди: 4619 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.