Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Рўзиқул Бердиев: «Бугун АГМК ҳам, «Насаф» ҳам 2 очкодан йўқотди»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев АГМКга қарши бўлиб ўтган ўйин (2:2) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилиб, ҳисобда олдинга ўтиб олдик. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 30 дақиқасида жуда ҳам ёмон ўйнадик. Бунинг натижасида АГМК 2та гол уриб, олдинга ўтиб олди. Биз эса ўзимизда куч топиб иккинчи голни урдик. Шундан кейин ҳам голли вазиятлар яратдик, аммо уларни голга айлантиришда омад етишмади. Шунинг учун бугун АГМК ҳам, "Насаф" ҳам 2тадан очко йўқотди. Бу эса бошқа рақиблар учун қўл келди.

Бугун биз ғалабага яқинроқ эдик. Иккинчи таймда ҳам биринчи бўлимдаги ўйинимизни давом эттирганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Билмадим, бу чарчоқ аломатими... Танаффусда йигитларга асло бўшашиш керак эмаслигини, ҳали ғалаба қўлга киритилмаганини таъкидлагандик.

— "Насаф" кимнинг хатоси эвазига голлар ўтказиб юборди, деб ўйлайсиз?
— Бизда майдон марказида Акмал Мозговой ва Марко Станоевич ўйнашади. Ўша вазиятда Акмал рақиб футболчисини таъқиб қилиб қанотга кетиб қолди. Унинг ўрнини Марко тўлдириши керак эди. Аммо у ҳам футболчини назардан қочирди. Эронлик футболчи эса очиқ вазиятга чиқиб зарба берди ва гол урди.

— ФИФА кунларидан сўнг "Насаф" 2та ўйин ўтказиб, уларда дуранг қайд этди. Бу жамоа учун йўқотишми ёки ижобий натижа?
— Умуман олганда, бу йўқотиш. Биз ҳар бир ўйинда максимум ҳаракат қиляпмиз. Аммо 2 ўйинда 4 очко — бу катта йўқотиш.

— Мавсумнинг ярми деярли ўтди. Жорий мавсумда қайси жамоаларда чемпионлик учун имконият юқори, деб ўйлайсиз?
— Чемпионликка даъвогар клублар ўзларини кўрсатиб, жадвалнинг юқори поғоналарида боришмоқда. Хабарингиз бор, аввалги йилларда чемпионлик учун 2-3та жамоа кураш олиб борарди. Бу йил эса 6та жамоа чемпионлик учун курашмоқда. Ҳозирда жамоаларнинг савияси тенглашиб қолди.

— Ҳозирда жамоанинг молиявий аҳволи қандай?
— Жамоанинг футболчилар олдида қарздорлиги бор, аммо кўп эмас. Аммо футболчилар бу ҳақда ўйлашаётгани йўқ. Улар ҳар бир баҳсда бор кучини бериб ҳаракат қилишяпти.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 06:08, 27.06.2022.
Ўқилди: 2936 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.