Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

"Ювентус" Де Лигт ўрнига икки вариантни кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Туриннинг “Ювентус” клуби нидерландиялик ҳимоячи Маттейс де Лигтга ўринбосар қидиришни бошлади ва иккита вариантни кўриб чиқмоқда, деб ёзади журналист Николо Скира ўзининг Twitter'даги саҳифасида.

Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби сенегаллик “Наполи” ҳимоячиси Калид Кулибали ва "Арсенал"нинг бразилиялик ҳимоячи Габриэль Магалиэсга қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Де Лигтни нишонга олгани, "Ювентус" футболчини 100 миллион еврога баҳолагани ҳақида хабар берган эди.

22 ёшли Де Лигт ўтган мавсумда "Ювентус" сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. 31 ёшли Кулибали “Наполи” сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. 24 ёшли Габриэль 39 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган.

Киритилди: 05:07, 28.06.2022.
Ўқилди: 2101 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.