"ПСЖ" ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Верратти ўғирлик қурбони бўлди. Футболчи Ибицада дам олаётган вақтда Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдунинг уйида қолди. У ерда Верраттидан пул ва тақинчоқлар ўғирланган, деб ёзади Испаниянинг Марcа ўз саҳифаларида.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, етказилган зарар миқдори 3 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўғирлик вақтида уйда ҳеч ким бўлмаган. Қизиғи шундаки, эшикларни синдириш аломатлари йўқ эди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари суриштирув ишларини бошлаб юборган.