Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Футбол ва ҳукумат. Сиз уларни сиёсий саҳналарда кўриб ўрганганмисиз?

Баҳо:
+-1 | -

Қуйида футболчилик фаолиятидан сўнг сиёсатга кириб келган машҳурлар ҳақида сўз юритамиз.

Дамиано Томмасининг фаолияти ва Хосе Луис Чилавертнинг президентлик амбициялари кўпчиликни ҳайратга солган. Ўйлаймизки, сиз ҳам бунга бефарқ бўлмайсиз.

Жорж Веа

Либерия Президенти бўлган Веа Монровиянинг харобаларида ўсганини кўпчилик ҳам билавермайди. Тинч аҳоли учун хавфли кўчаларда тўп тепган Жорж бир кун келиб қандай чўққиларни забт этишини тасаввур ҳам қила олмаган бўлса керак. Веанинг фаолияти барча африкаликлар учун ўрнак бўлиб хизмат қилади. Чунки у фақат футболда муваффақият қозонмаган.

Жоржнинг Европадаги илк клуби "Монако" бўлиб, футболчи бу ерда Франция кубогини қўлга киритди, шундан сўнг "ПСЖ" билан чемпионлик, "Милан" билан иккита Скудетто ва "Челси" билан Англия кубогида ғолиб чиқди. Веа 1995 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритганда футбол оламидан юқори олқишларни қабул қилиб олган.

Футболчилик фаолиятини тугатгандан сўнг, Веа инсонпарварлик ва сиёсий ишларга қўл урди, биринчи марта 2005 йилда Либерия президентлиги учун курашга қўшилди ва ҳатто сайловларнинг биринчи босқичида ғалаба қозонди ҳам. Аммо иккинчи турда таслим бўлишга мажбур бўлди. Бироқ шунга қарамай Жорж Веа 12 йилдан сўнг барибир ўз мамлакатининг биринчи шахсига айланди. Либериянинг 25-президенти сифатида 2018-йилнинг январидан ўз лавозимга киришди. Шу тариқа, тўрт ярим йил давомида собиқ футболчи 5 миллион аҳолига эга давлатни бошқариб келмоқда.

Ромарио

Рио-де-Жанейро штатидаги Бразилия сенатори

Ромарио "ПСВ" ва "Барселона"да ўйнаганидан хабарингиз бор, у 1994 йилги жаҳон чемпионида ҳам қатнашган ва ўз фаолияти давомида 1000 дан ортиқ гол урган дея тахмин қилинади. Футбол орқали эришилган машҳурлик унга 2010 йилдан ўз мамлакатида сиёсий муваффақиятга ҳам ҳисса қўшди. У дастлаб Бразилия Миллий Конгресси қуйи палатаси аъзоси бўлиб ишлаган ва 2014-йилда Бразилия Федерал Сенатига (Конгресс юқори палатасига) ўтиб, Рио-де-Жанейро штатидан номзодлар орасида энг кўп овоз тўплаган. Ромарио футбол клублари каби партияларни ҳам тез-тез ўзгартирган. Тўрт йил олдин у Рио-де-Жанейро штати губернаторлигига ўз номзодини қўйган эди, аммо якунда Ромарио бу сайловларда мағлуб бўлди.

Кахабар Каладзе

Тбилиси мэри

Каладзе "Милан"да футболчилик фаолиятининг чўққисига чиқди, жамоа учун ўн мавсум давомида уч юзга яқин ўйин ўтказди. Каладзе Карло Анчелотти давридаги буюк ғалабаларда муҳим рол ўйнаган. Грузиялик ҳимоячи икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. 2010 йилда Каха "Милан" билан хайрлашди ва "Женоа"га кўчиб ўтди ва шу ерда Италиядаги саргузаштларига якун ясади. Шундан сўнг унда грузин сиёсатчиси сифатида фаолият олиб бориш фикри туғилди.

2012 йилда Кахабар Карлович Грузия парламенти аъзоси бўлди, ўша йили у энергетика вазирлигида ҳам бир муддат ишлаб кўрди. Беш йил ўтиб Каладзе Тбилиси мэри лавозимига даъвогарлик қилди ва 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, йирик ғалабага эришди.   

2021 йилда Каладзе ушбу лавозимга қайта сайланди, у Грузия пойтахти мэри бўлиб ишлашда давом этмоқда. "Милан" футболчиси бўлганида ҳам Каха Грузия президенти бўламан, деб ҳазил қилар эди. Бу ростан ҳам ҳақиқатга яқин, чунки машҳур сиёсатчи эндигина 44 ёшда ва у аллақачон Грузия аҳолисининг деярли учдан бир қисми истиқомат қилувчи Тбилиси аҳолиси томонидан иккинчи марта ишонч қозонди. Шундан сўнг Президентлик сари жиддий қадам ташласа ҳам ажаб эмас.

Дамиано Томмази

"Верона" шаҳри Мэри

"Ромео ва Жульетта" шаҳрини футболчи бошқармоқда. Дамиано Томмази футболчилик фаолиятини "Верона"да бошлаган, аммо кейинчалик "Рома"да кўриниш бериб, 2000/01 йилги мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритган. "Рома"даги ўйинлари туфайли у катта шуҳрат қозонган. Томмазини барча Чемпионлар лигасида урган муҳим голи орқали эслашади. "Рома" юлдузи "Барселона"га қарши баҳсда Габриэль Батистута ўрнига майдонга тушиб, иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда каталонияликлар дарвозасини ишғол этган.

Томмази футболчилик фаолияти давомида ҳам хайрия ишларида фаол иштирок этган ва бутсаларни михга илганидан кўп ўтмай, Италия профессионал футболчилар ассоциацияси президенти бўлди ва бу лавозимда деярли 10 йил ишлади. Маълум бўлишича, у жиддийроқ сиёсий мартаба учун тайёргарлик кўрган. Ўтган ҳафта охирида Верона мэри учун ўтказилган сайловларда мустақил номзод сифатида Томмази 54,4 фоиз овоз олди. Энди у 250 минг аҳолига эга шаҳарнинг фаровонлиги учун жавобгарга айланди.

Хосе Луис Чилаверт

Парагвай президентлигига номзод

Тарихдаги энг ёрқин жанубий америкалик дарвозабонлардан бири бўлган Чилаверт нафақат майдондаги сейвлари, балки пенальтилар ва жарима зарбаларидан урган голлари билан ҳам ёдда қолган. Фаолияти давомида у 70 та гол урган, шу жумладан Парагвай миллий терма жамоаси учун ҳам 8 та гол уришга муваффақ бўлган.

Тўлалигича қашшоқликда ўсган ва етти ёшигача поябзал нималигини билмаган йигит учун булар ёмон натижа эмас албатта. Чилаверт Жанубий Америкада йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди, Европада Испаниянинг "Сарагоса" ва Франциянинг "Страсбург" клубларида ўйнади. 2020 йил охирида Хосе Луис 2023 йилги сайловларда Парагвай президенти лавозимига номзодини қўйишини эълон қилди. Икки ҳафта олдин Чилаверт ўз номзодини расман эълон қилди:

"Фаровон Парагвайни барпо этиш масъулиятини ҳис қилган ҳолда, халқимиз ўз мамлакати билан яна бир бор фахрланиши учун президентликка номзодимни расман эълон қилишга қарор қилдим", - дейди Чилаверт.

Киритилди: 06:09, 29.06.2022.
Ўқилди: 2477 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.