"Фиорентина"нинг россиялик ҳужумчиси Александр Кокорин жамоани тарк этишни истамаяпти, деб хабар беради Матч ТВ.
Манбага кўра, футболчи Флоренцияда яшашни ёқтиради ва кейинги мавсумда у майдонга тез-тез тушишга умид қилмоқда. “Фиорентина” ҳужумчидан қутулишга умид қилмоқда, аммо бошқа клублар унга қизиқмаяпти.
Ўтган мавсумда 31 ёшли Кокорин “Фиорентина” сафида барча мусобақаларда еттита ўйин ўтказган. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.