Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Видео ўйинларни ҳаётининг бир қисмига айлантирган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

 Футболчилар ҳам биз каби оддий одамлар. Улар ўртача одамлар билан солиштирилганда нисбатан каттароқ бойликка эга бўлиши мумкин, аммо бу улар ҳаётдаги оддий нарсалардан завқланмайдилар дегани эмас.

Ушбу мақолада профессионал футболчи бўлган ва зерикмаслик учун видео ўйин ўйнайдиганлар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин. Улар тез орада про-геймер даражасига чиқа олмайдилар, лекин ўзларининг консоллари билан вақтларини завқли ўтказишади.

9. Неймар

Неймар албатта бу рўйхатда бўлиши аниқ эди! Албатта, у видео ўйинларни жуда кўп ўйнайди. Ишончимиз комилки, агар у футболчи бўлмаганида, киберспортни танлар эди.

“ПСЖ” юлдузи ҳам консолларда, ҳам компютерда ўйин ўйнашни ёқтиради. Аорус компанияси туфайли Неймарнинг ҳатто махсус шахсий компютерлари ҳам бор. Форвард FIFA ўйнайдиган бошқа футболчилардан фарқли равишда Efootball ўйнашни яхши кўради. Шунингдек, у Fortnite, Call of Duty, CSGO ва GTA ўйнайди.

8. Антуан Гризманн

"Атлетико Мадрид" футболчиси Антуан Гризманн видео ўйинларни ўйнашни яхши кўрадиган яна бир футболчи. У бир нечта ёқтирмаган жамоаларининг устидан кулганга ўхшаш голлари билан машхур. Шунингдек, Антуан Fortnite ўйинини жуда ёқтиради. Французнинг афзал кўрган консоли Хbох.

7. Жесси Лингард

Жесси Лингард - профессионал геймер. У бўш вақтининг катта қисмини видео ўйинлар ўйнашга сарфлайди. Унинг танлаган ўйини FIFA ҳисобланади. Лингард 2018 йилда "МЮ" билан Кубок финалида мағлуб бўлгандан сўнг, видео ўйинларни доимий равишда ўйнаб келади. У буни терапия шакли сифатида қўллаётганини кўп бор айтган.

6 Маркус Рэшфорд

Рэшфорд PlayStation билан кўп вақтини ўтказадиган яна бир машхур футболчидир. Маркус Рэшфорд ўйин-кулги учун видео ўйинларни ўйнайди ва бу борада у ҳали ҳаваскор. Майдондаги профессионалликни Рэшфорд киберспортга киритиши мумкин. Чункт оҳирги вақтларда Маркус ҳам катта вақтини ўйинларга сарфламоқда.

5 Андреа Пирло

Бу ройхатда Пирлони кўришни кўпчилик кутмаган бўлса керак. Аммо Андревав ҳам видео ўйинлар жинниси ҳисобланади. Афсонавий итальян футболчиси ҳатто Play Station консолини дунёдаги энг яхши ихтиро деб атаган.

4 Фернандо Торрес

Фернандо Торрес – ҳам асосий вақтини ўйинларга сарфлаган кунлар бўлган. У “Ливерпул”да пайтлари унчалик машхур бўлмаган ўйин ўйнаган. Асосий вақтини йиртқич ҳайвонларни боқадиган ўйинга сарфлаган. Баъзилар унинг "Челси”даги омадсизлигига сабаб ўша ўйинни ўйнамай қўйгани деб ҳам айтишади.

3 Девид Жеймс

Профессионал сифатида сиз учун фойдали ёки фойдасиз нарсалар рўйхатини тузиб, унга доим амал қилишингиз керак. Аммо Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Девид Жеймс бундай қилмаган. Tekken ва Tomb Raider ўйнашга асосий вақтини сарфлаган дарвозабонякунда ўзининг фаолиятини ҳам шу ўйинлар туфайли тугатган.

2. Райан Бабел

Райан Бабел бутун жаҳон чемпионатида захира ўриндиғида ўтирган. 2010 йилда Нидерландия ва Испания ўртасидаги баҳсни томоша қилиш ўрнига Бабел, Pes 2010 ўйинини ўйнаган. Унинг устига турли платформаларда стрим ҳам қилган.

1. Венделл Лира

Бир вақтда икки касб билан шуғилланиш мукинлигини исботлаган футболчи Лира ҳисобланади. Унинг рўйхатда биринчи ўриндалигига сабаб: у ҳақиқий профессионал киберспортчи эди. 2015 йилнинг энг чиройли голи муаллифи ҳисобланган Венделл ҳозирги кунга қадар видео ўйинлардан ишлаб топган пули футболдан топган пулидан икки баравар кўп. Мана шу сабаблар уни рўйхатда биринчи ўринни банд қилишига етарли бўлди.  

Албатта, видео ўйинлар ўйнаш ёмон нарса эмас. Шунчаки унга муккасидан кетиш ва асосий ишини унитиб қўйиш керак эмас.

Миржалол Пардабоев тайёрлади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:55, 01.07.2022.
Ўқилди: 2792 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.