Кириш Регистрация

Кессиэнинг "Барселона"га кўчиб ўтишига ким маслаҳат берди?

Баҳо:
+ | -

Ивуарлик ярим ҳимоячи Франк Кессиэ "Барселона"га кўчиб ўтгани расман эълон қилинди. Клубнинг собиқ футболчиси Яя Туре бу қарорга таъсир қилганини тан олди - у Кессиэга айнан шу клубни танлашни маслаҳат берди.

- "Барселона" ҳақида гап-сўзлар чиққанида унга қўнғироқ қилдим. Биз алоқани давом эттирдик, менинг фикрим у учун муҳим, чунки мен бу клубни яхши биламан. Мен унга иккиланмасликни маслаҳат бердим, агар унда "Барселона"га Ўтиш имконияти бўлса, ундан фойдаланишини маслаҳат бердим", - деди Туре Marca билан суҳбатда.

Яя Туре 2007 йилдан 2010 йилгача "Барселона"да ўйнаган, Кессиэ эса бунгача Испания чемпионатида ўйнамаган эди.

Киритилди: 08:16, 05.07.2022.
Ўқилди: 2201 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.