Эрлинг Ҳоланднинг «Манчестер Сити» билан шартномасида товон пули мавжуд. «Реал» бу ҳақида билади.
Marca нашрининг хабар беришича, норвегияликнинг инглиз клуби билан битимида иккита товон пули мавжуд.
Дастлаб 2024 йил июль ойида Ҳоланднинг товон пули 200 миллион евро бўлади, 2025 йил июль ойида эса унинг товон пули 175 миллион еврога тушади.
Англияда бу миқдорларнинг фаоллаштирилиши футболчининг жамоадаги маълум спорт мақсадларига эришиши билан боғлиқ бўлади.
«Реал» раҳбарияти Ҳоланднинг «Манчестер Сити» билан шартномасининг ушбу тафсилотларидан хабардор. Футболчининг вакиллари товон пулини расмийлаштиришни талаб қилгани боис, мадридликлар улар билан дастлабки мулоқот билан чекланди.
Ундан ташқари «Реал» Эрлинг қачондир Испанияга йўл олмоқчи эканлигини билади. Аввалроқ бутун диққати Килиан Мбаппега қаратилгани учун «қаймоқранглилар» Ҳоланд билан музокараларда танаффус эълон қилган.
Ҳозирда «Реал»нинг асосий мақсади Карим Бензема билан шартномани узайтириш. Ундан ташқари Винисиус Жуниор ва Родриголарга ҳам кўпроқ эътибор бериш истагида. Мадридликлар Бензема яна бир неча мавсум ўз даражасини ушлаб тура олади, дея ҳисобламоқда. Ундан сўнг Ҳоланд трансфери борасида бош қотиришни бошлайди.