УЕФА президенти Мишель Платини бошланажак Евро-2012 мусобақасидаги фаворитлар ҳамда яқин вақтлар оралиғида унинг рекорди такрорланиши ҳақида France Football нашрига интервью бериб ўтди.
- Назаримда, башланажак Евро-2012да фаворитларни икки гуруҳга бўлиш мумкин. Мусобақа ғолиблигига даъвогар ва совринни ютиши мумкин бўлган асосий номзодлар. Испания ва Германияларни мусобақани ютишига ишонмоқдаман, улардан бири аниқ финалга қадар боради. Дания, Португалия, Италия ва Франция каби термаларни ҳам унитмаслик керак улардан ҳам кўп нарсаларни кутиш мумкин.
- Нега Испания ва Германияни қолганлардан устунроқ кураяпсиз?
- Испанлар жуда ҳам тажрибали. Уларнинг термаси — амалдаги Жаҳон ва Европа чемпиони, Винсенте Дель Боскедан ҳар нарсани кутса бўлади. Улар тўрт йил аввалги муваффақиятни такрорлашга ҳаракат қилишади. Германия эса испанларга Евро-2008 финалида ва ЖЧ-2010 ярим финалида бой беришган эди. Немисларни финалгача бориш тажрибаси каттароқ. Иккала терма жамоа ҳам саралаш босқични яхши ўтказди, уларнинг ўйиндан завқ олади киши. Бу деганим улардан бири аниқ чемпион бўлади, дегани эмас.
- Нидерландиянинг имкониятларини қандай баҳолаяпсиз?
- Нидерландларни ҳам фаворитлар сафига қўшсак бўлади. Эртами ё кечми "лоларанглилар" ҳам нимадур ютишлари керак.
- Фабио Капеллонинг Англия термаси бош маррабийлигидан олиниши Англияга қаттиқ таъсир кўрсатмоқдами?
- Бу саволга мен эмас, балки вақт жавоб беради. Футболнинг гўзалиги шундаки, олдиндан ҳеч нимани айта олмайсиз. Дания Евро-92 ғолиби бўла олишини ким ҳам ўйлаганди?..
- Англия термаси ҳужумчиси Уэйн Рунининг дисквалификацияси ҳақида нима дейсиз?
- Ўйлашимча, Капеллонинг кетганидан ҳам кўра, Рунининг дастлабки икки ўйинни ўтказиб юбориши инглизларга қимматга тушади. Уэйн Рунини дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири, деб биламан.
- Франция ҳақида нима дея оласиз?
- Лоран Блан ўз шогирдлари билан Германияни ўз ўйида 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганида жуда ҳам ёқимли бўлган эди. Ўша ўртоқлик ўйинида "Учранглилар" сарлаш босқичдагидан ҳам яхшироқ таассурот қолдиришган эди. Ҳозирги кунда, Франция термаси фаворит ҳиобланмайди, аммо уларни ҳам эсдан чиқармаслик зарур. Блан ўйнайдиган жамоа тузди, уларнинг ўйинидан завқ олса бўлади.
- Евро-2012ни қабул қилаётган Польша ва Украиналарнинг имконятларини қандай баҳолайсиз?
- Албатта, уларнинг иложи борича мусобақада узоқроққа боришларини хоҳлайман. Бу ҳар тарафлама мухлисларга ҳам ёқади. Аммо мусобақа ташкилотчиси сифатида, ким кучли бўлса ўша ютишини истаяпман.
- Евро-84да урган тўққиз голингиз ҳалиям рекордлигича қолмоқда...
- Бу мусобақада рекордим янгиланса яхши бўлар эди. Жуда ҳам қизиқ бўлса керак, УЕФА президенти Европа чемпионатларининг энг сермаҳсул ўйинчилигича қолиши! 2016 йилги қитъа биринчилигида 24 жамоа қатнашади (Платини тўққиз гол уриб, мусобақа тарихида рекорд ўрнатган Евро-1984да 8 терма жамоа қатнашган) агар бу чемпионатда рекордим янгиланмаса, албатта кейинги чемпионатда аниқ янгиланади. Ахир уларда яна қўшимча иккита ўйин ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Бу эса менга нисбатан инсофсизлик (кулади).
Наврўзбек Шодмонкулов таржима қилди.