"Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт фақатгина "Бавария"га ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, 22 ёшли нидерландиялик футболчи аллақачон мюнхенликлар клубига ўтишга рози бўлган.
Олдинроқ "Челси" ҳам де Лигтга даъвогар экани маълум бўлганди. Футболчига "Манчестер Сити" ҳам қизиқаётган эди.
"Бавария" спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич ва "Юве"даги ҳамкасби Федерико Черубини ўртасида ҳимоячининг трансфери борасидаги музокаралар яхши ўтди.
Яқин кунларда Германия чемпиони Де Лигт учун асосий таклиф билан чиқишади, туринликлар эса уни 80 миллион еврога баҳоламоқда.