Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Исроил Мадримов Лондонда жанг ўтказади

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Эртага, 9 июль куни Англиянинг Лондон шаҳрида ҳамюртимиз Исроил Мадримов франциялик Мишель Сорога қарши реванш жангини ўтказади.

Кеча ушбу учрашув олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.  Унда Исроил Мадримов Лондонга илк бор келганлигини айтиб, чемпионлик унвонига эришиш мақсадида бор имкониятини ишга солишини таъкидлади.

Айтиш жоиз, профессионал бокснинг катта рингида улар иккинчи марта учрашмоқда. Мадримов – Соро ўртасидаги илк жанг ўтган йилнинг декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтганди ва ўшанда Мадримов тўққизинчи раундда техник нокаутга эришганди.  

Шунингдек, мусобақа дастурига биноан жанг олдидан Лондон шаҳрининг кенг майдонига ўрнатилган рингда Мадримов бокс ишқибозлари учун очиқ машғулот ўтказди.  

Мазкур жараёнларни бевосита кузатиб бораётган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тўлқин Қиличевнинг телефон орқали маълум қилишича, истеъдодли боксчимизнинг Англия пойтахтида намойиш этган очиқ машғулотини юзлаб инсонлар томоша қилди. У билан суратларга тушишди. Дастхат олишди.  

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов – Мишель Соро жангининг ғолиби WBA унвонига мажбурий даъвогар сифатида эътироф этилади ҳамда биринчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Жермелл Чарло билан баҳслашиш имкониятига эга бўлади.  

Жанг кечаси DAZN платформаси томонидан 23:30 да бошланади. Ҳамюртимиз иштирокидаги тўқнашув эса, 00:30- 01:00 лар оралиғига тўғри келади.

Манба: ЎЗА
Киритилди: 22:15, 08.07.2022.
Ўқилди: 5042 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.