ESPN хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" "Аякс" билан ҳимоячи Лисандро Мартинесни сотиб олиш бўйича келишувга эришмоқда, чунки улар "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни сотиб олишдан қўрқишмоқда.
Манбага кўра, манкунианликлар клуби “Аякс”га ҳимояда ҳам, ярим ҳимояда ҳам ўйнай оладиган 24 ёшли аргентиналик футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган.
Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" ва Амстердам клуби ўртасидаги музокаралар де Йонгнинг трансфери борасидаги ноаниқлик шароитида кечмоқда.
Шу билан бирга, клуб президенти Жоан Лапортанинг уни сотмоқчи эмаслиги ҳақидаги баёнотларига қарамай, каталониялик ярим ҳимоячининг трансфери борасидаги мулоқот давом этмоқда. Аммо манкунианликлар трансфернинг мумкинлигига шубҳа қилишмоқда.
"Манчестер Юнайтед" Каталония клуби билан 25 ёшли нидерландиялик учун бонусларни ҳисобга олмаганда, тахминан 65 миллион евро тўлаш борасида келишиб олди. Аммо томонлар музокараларда ҳали кўп қийинчиликларни енгиб ўтишлари керак.
Шунингдек, "Барселона"нинг де Йонг олдидаги маошидан қарзи ҳам қийинчиликлар туғдирмоқда. Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед" Лисандро билан шартнома тузиш осонроқ бўлади, деб ҳисобламоқда.