Rac1 хабарига кўра, "Лидс" ҳужумчиси Рафинья 13 июль куни "Барселона"га ўтади.
Манбанинг хабарига кўра, бразилиялик ҳужумчи мавсумолди АҚШда бўлиб ўтадиган турнеда Каталония клуби билан саёҳат қилиш учун барча керакли ҳужжатларни тайёрлаб қўйган.
Олдинроқ "Лидс" ҳужумчи Рафинья трансфери бўйича "Барселона"дан тушган таклифни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳужумчи Каталония клуби билан 2027 йилгача мўлжалланган шахсий шартнома шартларини келишиб олди. 25 ёшли бразилияликнинг трансфери бўйича музокаралар сўнгги босқичда.
Рафинья ўтган мавсумда "Лидс" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Ҳужумчининг инглиз клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.