"Вольфсбург" "Болонья" ярим ҳимоячиси Матиас Сванбергни қўлга киритиш борасида музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Манбанинг хабарига кўра, немис клуби 23 ёшли шведни 8 миллион евро эвазига сотиб олишга яқин турибди, бонуслар билан бирга, бу сумма 10 миллион еврогача кўтарилиши мумкин.
"Вольфсбург" футболчига 2027 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда.
2021/22 йилги мавсумда Сванберг “Болонья” сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.