Мадриднинг “Атлетико” клуби “Селтик” ҳимоячиси Йосип Юранович номзодига қизиқаётгани ҳақида хабар берган эдик. Юранович "Селтик"да бир мавсум ўтказди, лекин у жуда яхши таассурот қолдирди, натижада "Атлетико" унга қизиқиб қолди. Йосип "матрасчилар" томонидан қизиқишни тасдиқлади.
"Тўғрисини айтсам, мен буларнинг барчасига амал қилмаганман, лекин уни ўқиб чиқиб, агентимдан сўрадим ва у "Атлетико" менга ҳақиқатан ҳам қизиқаётганини тасдиқлади. Лекин биласизми, мен аллақачон буюк клубда ўйнайман - бу "Селтик". Ҳозир мен фақат Чемпионлар лигасида “Селтик” сафида ўйнаш ҳақида ўйлаяпман, – деди Юранович RTL билан суҳбатда.