Кириш Регистрация
11/04 18:00 Машъал 1-4 Нефтчи
11/04 20:15 Навбаҳор 2-0 Шўртан
11/04 22:15 Эрон 1-3 Тожикистон
11/04 22:15 Уммон 2-2 КХДР
11/04 23:45 Удинезе 0-4 Милан
12/04 00:00 Валенсия 1-0 Севилья
12/04 16:30 Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
12/04 17:00 Реал Сосьедад 0-2 Мальорка
12/04 18:00 Венеция 1-0 Монца
12/04 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бухоро
12/04 19:00 Динамо 1-1 Сўғдиёна
12/04 19:00 Саутгемптон 0-3 Астон Вилла
12/04 19:00 Брайтон 2-2 Лестер
12/04 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Эвертон
12/04 19:15 Хетафе - Лас-Пальмас
12/04 20:15 Бунёдкор 0-0 Қизилқум
12/04 21:00 Интер - Кальяри
12/04 21:30 Арсенал - Брентфорд
12/04 21:30 Сельта - Эспаньол
12/04 23:45 Ювентус - Лечче
13/04 00:00 Леганес - Барселона
13/04 17:00 Осасуна - Жирона
13/04 18:00 Фиорентина - Парма
13/04 18:00 Верона - Женоа
13/04 18:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси - Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль - Вест Хэм
13/04 19:15 Алавес - Реал Мадрид
13/04 20:30 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо - Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано

Солиха Ҳусниддинова “Кожаели Баян”дан “Севинч”га ўтди, жамоа яна уч нафар легионерни қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

Қаршининг “Севинч” жамоаси жорий мавсумда чемпионлик анъаналарини давом эттиришни мақсад қилган. Икки ҳафталик танаффусдан сўнг 4 июндан машғулотларга киришган жамоа кунига икки маҳалдан ўзининг “Геолог” базасида шуғулланишни давом эттиряпти. Жамоанинг етакчилари айни пайтда миллий терма жамоа таркибида Тожикистонда ўтказилаётган CAFA турнирида иштирок этяпти.  

“Севинч” ўз таркибини давралар оралиғида кучайтиришга катта эътибор қаратди. Натижада “Насаф” клубининг бош ҳомийси – “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ  раҳбариятининг бевосита қўллаб-қувватлаши эвазига ўз таркибига уч нафар легионер футболчини қўшиб олди.

Булар — ҳиндистонлик Дангмей Грейс (26 ёшли марказий ярим ҳимоячи, мамлакатнинг турли  ёшдаги аёллар терма жамоасида тўп сурган, миллий терма жамоа аъзоси, “Севинч”да 15-рақамда майдонга тушади);

ганалик Мумуни Фусеина (21 ёшли ҳужумчи, Гана ва Иордания клубларида ўйнаган, мамлакатнинг турли ёшдаги аёллар терма жамоаларида тўп сурган, 17 ва 20 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари иштирокчиси, мамлакат миллий терма жамоаси аъзоси, ўтган мавсумда “Сўғдиёна-W” таркибида чемпионат олтин медалини қўлга киритган, “Севинч”да 7-рақам остида майдонга тушади);

камерунлик Нжолле Алвине Нгонжа (28 ёшли марказий ҳимоячи, Камерундан ташқари Беларуснинг “Динамо” жамоасида ўйнаган, мамлакатнинг ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоалари  шарафини ҳимоя қилган, “Севинч”да 4-рақамда майдонга тушади).

Шунингдек, “Бунёдкор” жамоасида чемпион ва кубок соҳиби бўлган, бир йилдирки фаолиятини Туркиянинг “Кожаели Баян” клубида давом эттирган Солиҳа Ҳусниддинова ҳам “Севинч” вакилига айланди ва шу йилнинг 31 декабрига қадар шартномага имзо чекди. “Кожаели Баян” 24 жамоа қатнашадиган мамлакат аёллар чемпионатида 11-ўриндан жой олди. 

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:30, 18.07.2022.
Ўқилди: 1392 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz