Кириш Регистрация

"Барселона" "Интер Майами"га қарши ўйинни бош мураббийсиз ўтказадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Хави ҳали ҳам "Барселона"нинг АҚШдаги турнесига қўшила олмаяпти.

AS нашри хабарига кўра, Каталония клуби бош мураббийи 20 июль куни Тошкент вақти билан 05:00 да бўлиб ўтадиган "Интер Майами"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади.

Хави эрталабдан бери АҚШ визаси тасдиқланишини кутди. Агар бу содир бўлганида, у маҳаллий "Интер Майами" билан ўйин учун Майамига учиб кетишга муваффақ бўларди. Бироқ, Хави АҚШ расмийларининг розилигини кутмади ва унга ўйинга етиб боришга самолётлар рейси ҳам қолмаганди.

Хави сўраган виза учун максимал кутиш вақти 72 соат. Шундай экан, Хави чоршанба куни эрталаб "Барселона"га қўшилиши учун сешанба куни кириш рухсатномасини олишга умид қилмоқда. Бу унга клуб билан Лас-Вегасга боришга имкон беради, у ерда жамоа пайшанба куни сафар қилади. У ерда "Барселона" "Реал"га қарши ўйнайди.

Хави "Барселона"дан узоқда бўлса, жамоани Хавининг акаси Оскар Эрнандес бошқаради.

Клуб ҳозирги вазият учун кимдир жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак деб ҳисобламоқда. "Барселона" бундай йирик турнир бошланиши учун ҳужжатлар тайёрланмаганини қабул қилиб бўлмас деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, клуб тур ташкилотчилари "Барселона"га деярли ёрдам бермаганидан ҳайратда қолган.

Киритилди: 16:28, 19.07.2022.
Ўқилди: 2714 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.