"Ювентус" клуби ярим ҳимоячи Леандро Паредес бўйича "ПСЖ"га таклиф билан чиқди.
Corriere dello Sport хабарига кўра, итальян клуби 28 ёшли аргентиналик учун бонусларни ҳисобга олмаганда 15 миллион евро таклиф қилган. "Ювентус" футболчини мажбурий сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олмоқчи.
Айни пайтда парижликлар Паредес учун камида 20 миллион евро олишни исташаётгани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 2019 йилдан бери "ПСЖ"да тўп тепмоқда. У ўтган мавсумда барча турнирлар доирасида 22 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва иккита голли узатмани амалга оширган.