Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

"Жаноб ассист" ҳақида қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -1

Яқин кунларда Месут Ўзил ҳеч қайси жамоага керак бўлмаётгани ҳақида ҳабарлар тарқалди. Ажойиб иқтидор эгасининг фаолияти якунида "қора" кунлар пайдо бўлди. Аммо Ўзил ажойиб футболчи ва унинг ўйини доим мухлисларга ёққан. 

"Жаноб Ассист" - мухлислар томонидан Месут Ўзилга қўйилган лақаб. Айтишим керакки, у бунга муносиб.

Месут Ўзил Германия (2009-2010 йилги мавсум), Испания (2011-2012) ва Англия (2015-2016), Чемпионлар лигаси (2010-2011) ва УЕФА кубоги (2008-2009) чемпионатларининг энг яхши ассистенти бўлган. Жаҳон чемпионатлари (2010) ва Европа (2012), Евро-2012 саралаш турнирида ҳам у энг кўп голли узатма амалга оширган.

Месутнинг акаси Мутлу Ўзил ҳам профессионал футболчи бўлган, унинг фаолияти Германиянинг қуйи дивизионидаги клубларда ўтган.

Месут Ўзил ўз таржимаи ҳолида Германия ва Туркия терма жамоалари ўртасида танлов қилиш қанчалик қийин бўлганини эслайди.
“Оилам билан маслаҳатлашдим, ҳисоб 2:2 – онаси ва синглиси Туркия термасини, ота ва акаси Германия терма жамоасида ўйнаши кераклигини айтган. Охир-оқибат, танлов меники эди ва бу менинг ҳаётимдаги энг қийин қарор бўлган."

2018 йилнинг апрель ойида Европа Лигаси ярим финалидан ўрин олган “Арсенал” – “Атлетико” учрашувида меҳмонлар мухлисларидан бири Ўзилга бир бўлак нон улоқтирганди. Месут нонни олиб ўпди, чунки овқатни исроф қилиш Ислом асосларига зиддир.

2014 йилги Жаҳон кубоги ғолиблигидан тушган мукофот пулини Ўзил 23 нафар бразилиялик боланинг операциялари учун тўлади. Унинг сўзларига кўра, бу Бразилия халқига меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик белгиси бўлган.


Ўзил унинг номи билан аталган компания асосчиси Энзо Феррарига жуда ўхшайди. Феррари Ўзил туғилишидан икки ой олдин вафот этди ва тасаввуфчилар руҳнинг реенкарнацияси ҳақида гапиришади.


Ўзилнинг чап елкасида “Мени фақат Худо ҳукм қила олади” ёзуви билан шернинг татуировкаси бор.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:48, 25.07.2022.
Ўқилди: 2320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.