Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

"Челси"нинг трансфер режаларини фақат битта клуб барбод қиляпти

Баҳо:
+ | -

2022 йилнинг ёзида "Челси"да катта трансфер режалари бор эди. Кристенсен ва Рюдигернинг эркин агент сифатида кетиши жамоани деярли марказий ҳимоячиларсиз қолдирди, бу Тухелнинг 3-Х-Х модели учун фалокат. Ҳужум учун ҳам янги қон керак эди - Лукаку ўзини кўрсата олмади ва "Интер"га қайтди, мураббий Вернерни шунчаки ёқтирмайди. Умуман олганда, олдинги чизиқ сифатли футболчи билан кучайтирилиши керак эди.

Якунда “Челси” ўзига яраша футболчиларни топди: “Манчестер Сити”дан Раҳим Стерлингни 56,2 миллион еврога, “Наполи”дан Калиду Кулибалини 38 миллионга сотиб олди. Аммо иккала вариант ҳам асосий номзодларга муқобилдир. Дастлаб "Челси" "Ювентус"дан Матиас Де Лигтни олишни орзу қилган, бироқ у "Бавария"га ўтишни афзал кўрди, натижада Кулибали шартнома имзоланди. Стерлинг билан шунга ўхшаш воқеа бўлди.

"Челси" "Лидс"дан бразилиялик Рафиняни олмоқчи эди, аммо у "Барселона"дан таклиф ҳақида билиб, Лондонга кўчиб ўтишни қатъиян рад этди. Миш-мишларга кўра, Рафинья ўз агенти билан тортишиб қолган. Натижада, “Лидс” ҳам футболчининг позицияси туфайли “Челси"дан тушган яхшироқ таклифни рад этишга мажбур бўлди.

"Барселона" билан "Челси" бу ёзда ўзига хос муносабатларга эга. Рафиня каталонияликларни деб лондонликларга рад жавобини берган биринчи трансфер эмас.

Ҳаммаси Андреас Кристенсен билан бошланди. Даниялик эркин агент сифатида "Барселона"га ўтиш учун муддати тугаган шартномасини узайтиришдан бош тортди. Шу тариқа “Челси”нинг марказий ҳимоячилар билан муаммоси янада кескинлашди.

Қарама-қарши йўналишда, Усмон Дембеле эркин агент сифатида Лондонга келиши керак эди, "Барса" узоқ вақт давомида ҳамкорликни узайтириш бўйича келиша олмади. Миш-мишларга кўра, вингер ўрнини мустаҳкамлаш учун асосий номзод Стерлинг эмас, балки Дембеле бўлган. Аммо “Барса” бу ерда ҳам “Челси”дан устун келди. Улар Дембелени шартномани анча ёмонроқ шартларда бўлса ҳам жамоада қолишга кўндиришди (миш-мишларга кўра, франциялик футболчининг маоши 40 фоизга камайтирилганди).

Кейинчалик Роберт Левандовскининг потенциал трансфери. Англияда журналистлар "Челси" Робертни ўйнаб кета олмаган Лукакуга ажойиб альтернатив сифатида кўриши ҳақида кўп ёзишди. Аммо бу ерда ҳам трансфер тарихи жуда тез тугади. Лева "Бавария"ни фақат "Барселона" учун тарк этмоқчи эканлигини таъкидлади.

Охирги трансфер ҳозирча тайёрланмоқда, аммо келишув расман эълон қилиниши арафасида. Гап "Севиля" ҳимоячиси Жюл Кунде ҳақида кетмоқда. Бир пайтлар "Челси" 65 миллион еврога трансфер арафасида эди, аммо сўнгги дақиқада...

Тўғри, уни "Барселона" испанияда олиб қолди. Бундан ташқари, Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, "Барселона"да Кунде йилига 6-7 миллион евро олади, "Челси" эса унга 12 миллион евро тўлашга тайёр эди.

"Барселона" керакли битимларни бажариш учун шунчаки бренднинг жозибадорлигидан фойдаланди. Бундан ташқари, "Барса" ҳозирда "Челси"нинг чап қанот ҳимоячиси Маркос Алонсони сотиб олиш бўйича келишувни якунламоқда. Демак, клубларнинг бир-бирига расмий даъволари йўқ.

“Челси"нинг шу пайтгача ёзги бозордаги заиф юришлари сабаби янги раҳбарият деган фикр бор. Украина ҳудудидаги воқеалар бошланганидан кейин Роман Абрамович клубни сотишга мажбур бўлди ва унинг ўн йил давомида трансферлар бўйича масъул бўлган ёрдамчиси Марина Грановская у билан бирга кетди.

Энди америкалик бизнесмен Тодд Боэли, Қўшма Штатлардаги муваффақиятли спорт инвестори эндигина клубга мослашмоқда. Аммо, кўриниб турибдики, унга ҳали ҳам футбол бизнесидаги тажриба маҳорати етишмаяпти. Масалан, “Барселона”нинг амалдаги президенти Жоан Лапорта бу лавозимга илк бор 2003 йилда сайланган эди. Орадаги фарқ анча катта шундай эмасми?

Киритилди: 17:11, 26.07.2022.
Ўқилди: 7785 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.