Июль ойи бошида кўплаб топ ўйинчиларнинг шартномалари тугади - биз эркин агент бозоридаги интригалар ҳақида гаприяпмиз. Аммо бир ой ичида ҳамма нарса ўзгарди.
• Ди Мария ва Погба "Юве" билан шартнома имзолашди;
• Дибала "Рома" билан келишиб олди;
• Дембеле ва Златан "Барса" ва "Милан" билан қайта шартнома тузишди;
• Кристенсен ва Кессиэ - ҳозир “Барселона”да;
• Эриксен “Манчестер Юнайтед” билан 3 йиллик шартнома имзолади.
Аммо ҳозир ҳам трансфер бозори шартномаси йўқ топ ўйинчилар билан тўла. Улардан баъзилари аллақачон янги келишувга яқин ёки музокаралар олиб бормоқда, бошқалари эса ҳали ҳам ўзига жамоа изламоқда.
Биз ҳар бир позиция учун энг ажойиб вариантларни танладик.
• Лорис Кариус шу йиллар давомида "Ливерпул"да эди - гарчи у охирги марта 2018 йилда жамоада ўйнаган бўлса-да. Дарвозабон спорт фораси устида ишлаётган бўлса-да, янги клуб ҳақида миш-мишлар йўқ.
• Марселога Туркия, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо бразилияликнинг ўзи Европада қолишни истамоқда. Европада вариантлар ҳам бор - масалан, “Лацио”.
• Қишда «Ювентус» ва «Барселона» Денаерни сотиб олмоқчи эканини айтишаётганди, аммо бельгиялик футболчи эркин агентга айлангач, миш-мишлар барҳам топди.
• Серж Орьега "Атлетико", "Галатасарой" ва "Фулхэм" қизиқиш билдирмоқда, шунинг учун ҳимоячи ҳали ҳам ўз танловини амалга оширмаган.
• Янги клуб билан шартгома имзолашга энг яқини Сеск Фабрегас: Фабрицио Романо испанияликнинг “Комо” билан оғзаки келишувга эга эканлигини тасдиқлади.
• Хуан Матада бир нечта таклифлар бор: Испанияда “Бетис” ва “Севилья”дан – шунингдек, “Лидс”дан.
• Июль ойи ўрталарида ишончли инсайдер Серхио Сантос Иско аллақачон "Севилья"да эканлигини ёзган эди - лекин икки ҳафта ўтса-да бу мавзуда бошқа янгилик чиқмади.
• "Боруссия" Белоттини Аллернинг ўрнига номзод сифатида кўрмоқда, аммо Андреа А Серияда қолиш эҳтимоли кўпроқ: Ди Марсио "Рома" Белоттига қизиқаётгани ҳақида ёзмоқда.