Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

"Атлетико"нинг собиқ футболчиси Симеоне ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Атлетико” клубининг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда “Ньюкасл”да ўйнаётган Киран Трипьер аргентиналик мураббий Диего Симеоне билан муносабатлари ҳақида гапирди.

“Симеоне билан ишлаш ақл бовар қилмайдиган нарса. У менинг қандай ўйнашимни билар эди. У менинг ҳимоявий ўйинимни ўзгартирди. Мен ундан кўп нарсани ўргандим”, - деди Трипьер Daily Mirror нашрига.

Футболчи бир кун келиб Симеонега Премьер-лигадан таклиф тушишини исташини қўшимча қилди.

"Агар у ўз нуқтаи назарини етказа олмаса, у ташвишлана бошларди ва хафа бўларди. У Англияда муваффақият қозона оладими? Уни Премьер-лигада кўришни жуда истардим”, - деди Трипьер.

Трипьер “Атлетико”да икки ярим мавсум ўйнаб, 68 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Жамоа билан биргаликда у 2021 йилда Испания чемпионига айланди.

Киритилди: 13:18, 29.07.2022.
Ўқилди: 1460 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик