Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Клублар футболи қайтмоқда. Очилишда бизни ажойиб ўйин кутяпти (превью)

Баҳо:
+ | -

 Шанба куни Лестердаги Кинг Пауэр стадионида инглиз футболида очилиш ўйини бўлиб ўтади. Унда “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” жамоалари Англия суперкубоги қўлга киритиш учун кураш олиб боришади.

Юрген Клопп шогирдлари ўтган мавсумда иккала ички кубокни ҳам қўлга киритишди, “шаҳарликлар” эса Примьер-лигада чемпион бўлишди.

Клопп шогирдлари ўтган мавсумда "Челси" устидан иккала кубокда ҳам зафар қучишди. Ўхшашлик шундаки, иккала ўйин ҳам футбол лотореясигача борган ва унда “қизиллар” зафар қучишган.

Мавсумолди ўртоқлик ўйинларида “Ливерпуль” икки ғалаба ва икки мағлубият билан жами тўрт ўйин ўтказди.

Манчестерликлар эса “Бавария”ни 1-0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндаги голга Холанд муаллифлик қилди. Шунингдек, жамоа “Америка” клубини 2-1 ҳисобида таслим этди. Ўша икки гол ҳам КДБга тегишли эди.

"Ман Сити"нинг мавсумолди даври техник жиҳатдан тугади, аммо Гвардиола август ойи охирида "Барселона" билан АЛС хайрия ўртоқлик ўйини ўтказади.

Кубок турнирларининг сўнгги босқичларида "Сити" ва "Ливерпуль" ўртасидаги учрашувлар бугунги кунда одатий ҳолдир ва 2021-22 йилги мавсумда "қизиллар" кубокда “шаҳарликларни таслим этган эди.

"Ливерпуль" лазаретида етакчилар бор ва Клопп Алиссон Беккер қориндаги муаммо туфайли майдонга тушмаслигини тасдиқлади. Диого Жота тиззасидан олган жароҳат туфайли майдонга туша олмайди. Шунингдек, Костас Тсимикас ва Алекс Окслейд-Чемберленда ҳам жароҳат мавжуд.

Калвин Рамсай ва Каоимхин Келлехер ҳам мавсум олдидан жисмоний муаммолар ҳолати яхши эмаслиги айтилган. Шу сабаб “Ливерпуль” пости Адрианга ишониб топширилиши мумкин.

"Ман Сити"га келадиган бўлсак, Рубен Диас жароҳати туфайли "Бавария" билан ўйиннинг 57-дақиқасида алмаштирилган. Аймерик Лапорт эса тиззасидан жароҳат олиб, майдонга туша олмаган эди.

Жон Стоунз, Фил Фоден ва Илкай Гюндоган триоси мавсум олдидан АҚШга бора олмади, аммо улар энди Гвардиоланинг ихтиёрида бўлади. Бу эса Натан Акенинг майдонга тушиш эҳтимолини ошириб юборади.

Холанд биринчи ўйинда 41 дақиқа ҳаракат қилди, аммо, бу ўйинда унинг майдонга тушиш эҳтимоли Алваресникидан яхшироқ, янги келган Кэлвин Филлипс эса захира ўриндида ўтиришга рози бўлса керак.

"Ливерпул"нинг таҳминий бошланғич таркиби:

Адриан; Александр-Арнольд, Матип, Ван Дейк, Робертсон; Хендерсон, Фабиньо, Тиаго; Салаҳ, Фирмино, Диас

"Манчестер Сити"нинг таҳминий бошланғич таркиби:

Эдерсон; Уокер, Диас, Стоунз, Кансело; Силва, Родри, Де Брюйне; Маҳрез, Холанд, Грилиш

Эслатиб ўтамиз баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.  Ҳозирча ушбу баҳсни қайси телеканал юртимиз бўйлаб транслияция қилиши маълум эмас.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:55, 29.07.2022.
Ўқилди: 6969 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.