Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Месси Суаресга ёрдам берди!

Баҳо:
+1 | -

Луис Суарес бу ёзда эркин агентга айланган эди. Кўп ўтмай, ҳужумчи ўзининг илк жамоаси бўлган Уругвайнинг "Насьональ" клубига қайтишини эълон қилди. Европадан ўз оиласи билан Жанубий Америкага қайтиш анчагина мураккаб иш. Шу сабаб Суареснинг энг яқин дўстларидан бири бўлган Месси унга ёрдам берди. Лео дўстига Уругвайга етиб олиши учун ўз шахсий самолётини бериб турди. Ушбу самолёт ҳақида кўпчилик билади. Унинг нархи 12 миллион фунт бўлиб, барча шароитларга эга. Учоқнинг думига Мессининг ўнинчи рақами тамғаси туширилган бўлиб, унинг зиналарида футболчининг фарзандлари - Тиаго, Чиро ҳамда Матеонинг исмлари ёзиб қўйилган.

Месси Суаресни "Насьональ" жамоасида расмий таништириш маросимида ҳам қўллаб-қувватлади. Хусусан, у видео мурожаат билан дўстини табриклади: "Бугун сенга барча яхши тилакларимни йўлламоқчиман. Ҳаётингнинг янги саҳифасида ҳам муносиб бўл. Сен учун "Насьональ" жамоаси нимани англатишини жуда яхши биламан. Ўз ватанида яшаш қадрини эса яхши тушунаман. Ўйлайманки, у ерда яқин қолган мундиалга қаттиқ тайёргарлик кўрасан. Бугундан бошлаб мен ҳам "Насьональ" ўйинларини қолдирмай кўриб бораман. Сени қанчалик яхши кўришимни биласан. Умид қиламанки, тез орада кўришиш насиб этади ".

Бу дўстлар бундан бир ой олдин Испаниянинг Ибиза оролида ҳафтасига 250 минг фунт турувчи кошонада биргаликда ҳордиқ чиқарган эди. Суарес ўтирган самолёт эса дастлаб Аргентинага боради. Кейинчалик эса Уругвайнинг энг йирик аеропорти мавжуд бўлган Карраско шаҳрига йўл олди. У ерда ҳужумчи "Насьональ" президенти Хосе Фуентес билан учрашган. Суаресни клуб уй стадионида 50 мингга яқин мухлис кутиб олди. Ҳужумчи бу воқеани шундай таърифлайди: "Ажойиб ва эсда қоларли иш. Ҳаммаси қаерда бошланган бўлса, шу ерга қайтди. Бугун яна бир орзум рўёбга чиқди".
Тақдимот маросимидан сўнг Суарес "Насьональ" клуби кийиниш хонасида ўзи олган тўққизинчи рақам билан расмга тушиб, уни ўз Instagram саҳифасига жойлаган эди.

Луис Суарес қишда Қатар мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиши кутилмоқда. У бундан икки ҳафта олдин "Насьональ"га қайтишини маълум қилган эди. "Атлетико" сафини эркин агент сифатида тарк этган футболчи, 16 йиллик Европа сафаридан кейин ўз юртига қайтди. Суарес Европада "Аякс", "Ливерпуль", "Барселона" ҳамда "Атлетико" каби топ-жамоалар шарафини ҳимоя қилган эди.

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 16:49, 02.08.2022.
Ўқилди: 4319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4865]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4078]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2717]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2413]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2200]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2159]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1836]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1671]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1666]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1638]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.