"Реал" ҳужумчиси Родриго ҳар доим Мадрид клубида ўйнашни ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни орзу қилганини айтди. 21 ёшли бразилияликнинг сўзларига кўра, у бунга эришганига ишона олмайди.
“Баъзида ўзимга шундай дейман: “Ё Худойим, мен Чемпионлар лигасида ғалаба қозондим!” — Родригонинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри. "Менимча, мен бунга эришганимни тушунишим қийин. Мен доим "Реал"да ўйнашни ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни орзу қилганман. Мен буни 21 ёшимда амалга оширдим. Лекин мен нафақат Чемпионлар лигасида, балки икки марта Испания чемпионатида, икки марта Испания Суперкубогида ғалаба қозонганман. Менимча, бундан яхшироқ бўлиши мумкин эмас эди" - дея қўшимча қилди Родриго.
Ҳужумчи ўтган мавсумда Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 9та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.