Европанинг бир қатор топ-клубларининг собиқ ҳужумчиси Эдинсон Кавани Аргентина чемпионатига ўтишга яқин турибди.
Инсайдер Жонатан Пинасконинг тарқатган маълумотига кўра, "Бока Хуниорс" 35 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи. Томонлар музокаралар олиб борди ва трансфер бўйича келишиб олди. Келишув яқин кунларда расман эълон қилинади.
Тажрибали тўпурар 1 июль куни "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси тугагач, эркин агентга айланди. Аввалроқ ОАВда Эдинсоннинг Дортмунднинг "Боруссия" ёки "Вильярреал" клубларига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўтган мавсумда Кавани 20 та ўйин ўтказиб, иккита гол урган.