"Марсель" ҳужумчиси Конрад де ла Фуенте "Бавария" қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда Relevo хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, 21 ёшли футболчини "Бёрнли", "Бешиктош", "Олимпиакос" ва "Порту" клублари ҳам сотиб олишга тайёр.
Де ла Фуенте 2013 йилдан 2021 йилгача "Барселона" таркибида бўлган ва клуб билан 2020/2021 йилги мавсумда Испания кубогини қўлга киритган. Ўтган йилнинг июнь ойида америкалик футболчи "Марсель"га 3 миллион еврога сотилган эди.
Де ла Фуенте 2019 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида АҚШнинг 19 ёшгача бўлган терма жамоаси билан ўйнади. 2020 йилда у АҚШ терма жамоаси сафида Уэльсга қарши ўртоқлик ўйинида илк бор майдонга тушди.













