Воқеалар ривожи даҳшат. Энди "Барселона" Френки Де Йонгга хат жўнатибди, унда клуб ва футболчи ўртасидаги жорий келишув қонунга номувофиқ тузилганини ҳамда бекор қилиниши кераклигини ёзибди. Акс ҳолда клуб вазиятни суд орқали ҳал қилар экан ва ўша келишувда иштирок этган томонларни жазога тортиши мумкин экан.
Яъни, гап клуб Френки де Йонгнинг маошини икки йил камроқ тўлаб, охирги йилларда қўшиб берилиши ҳақидаги келишув ҳақида гап бормоқда. У ҳолда, яъни бу келишув бекор қилиниб, дастлабки шартномага қайтилса, ўртада йўқолиб қолган 19 миллион евро нима бўлади? Клубнинг позицияси шундайки - "ўша келишув ноқонуний, хоҳласак, буни судда ҳам исботлай оламиз ва эски раҳбариятни, агентни, сени жазога тортамиз. Бу келишувдан воз кечиш ва дастлабки, шартномага кўра маошингни олиб юравер". Зўр-а?
Тушунмаганим, агар ўша келишув бекор қилинса, дастлабки шартномага кўра клуб ўтган йиллардаги маошнинг Де Йонгга берилмаган қисмига қарздор бўлиб қолмайдими?
Бу таклиф (келишувни бекор қилиш) клуб томондан чиққанига қараганда, қарздор бўлиб қолмайди, шунчаки, Де Йонгга агар судлашмоқчи бўлсанг, у келишув ноқонуний тузилган, ўзинг жазоланиб қоласан, деб қўрқитиб қўймоқчидек.
Қаҳрамон Асланов.