Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

АПЛ. Биринчи турнинг энг чиройли голлари (топ-8)

Баҳо:
+ | -

2022-23 йилги мавсумга старт берилди. Англия футболининг қайноқ тафти бизни ўз оғушига олди. Очилиш учрашувлари бир-биридан қизиқарли ўтди. Тур "МЮ" мухлисларидан ташқари, кўпчилик учун ҳаяжонли ва зўр ўтди дейиш мумкин. Қуйида тур давомида киритилган энг яхши голларни санаб ўтамиз.

1. Дарвин Нуньес – "Фулхэм"га қарши

"Ливерпуль" Лондонда "Фулхэм" меҳмони бўлди. Унда Клопп шогирдлари анчайин қийинчиликларга учради. 2-2 ҳисобида тугаган ўйинда меҳмонлар сафидан захира футболчиси сифатида ўйинга қўшилиб, гол уришга эришган Нуньесни алоҳида таъкидлаш керак. У голни ўзига хос услубда киритган эди.

2. Уорд-Провс – "Тоттенхэм"га қарши

"Саутгемптон" биринчи турда энг кўп гол ўтказиб юборган жамоага айланди. Аммо дастлаб, меҳмонлар сардори Уорд-Провс ажойиб голга муаллифлик қилганди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бу жарима зарбаси эмасди. "Авлиёлар" етакчиси ўз голини жарима майдончаси яқинида ҳаводаги тўпни тўхтатмасдан йўллаш орқали киритди. Афсуски, бу гол "Саутгемптон"га фойда келтирмади.

3. Деян Кулусевски – "Саутгемптон"га қарши

Кулусевски меҳмонлар мухлисларини ранжитган голга муаллифлик қилди. Швеция терма жамоаси аъзоси "Тоттенхэм"нинг тўртинчи голини ўз услубида киритди. У жарима майдончасини кесиб ўтиб тўпни Гавин Базуну дарвозаси пастки бурчагига йўллади. Кулусевски голидан олдин Сессеньоннинг голига ассистентлик ҳам қилганди.

4. Фабиан Шер – "Ноттингем"га қарши

Шер биринчи турда ўзининг АПЛдаги голлари сонини 10 тага етказиб олди. Унинг голи ўйиннинг 90 дақиқасида рўй берди ва узоқ масофадан киритилди. "Ньюкасл" ҳимоячисининг зарбаси рақиб дарвозаси юқори соҳасига бориб жойлашган эди.

5. Каллум Уилсон – "Ноттингем"га қарши

Уилсон ўзининг юқори савияга эга эканини намойиш қилганди. У рақиб дарвозабони Дин Хендерсоннинг устидан тўпни моҳирона ошириб ташлайди. Унинг голига Жоелинтон ёрдам берди. "Қарғалар" эса ўз майдонида ғалабага эришди.

6. Дьюсбери-Холл – "Брентфорд"га қарши

Кирнан Дьюсбери-Холлнинг фавқулотда истеъдоди "Лестер"га ўтган мавсумда роса асқотганди. У бу мавсумни ҳам гол билан бошлаб олди. Унинг биринчи зарбасиёқ голга айланган. Бу зарба эса 30 ярд узоқликдан берилади. Аммо тулкилар ўйин сўнгида устунликни сақлаб қола олмади ва дурангга имзо чекди (2-2).

7. Жош Дасилва – "Лестер"га қарши

"Арилар" учун бир очкони тақдим этган голни меҳмонлар сафидаги Дасилва йўллади. У майдонга захирадан тушди ва 6 дақиқа ичида гол уришга эришди. Ёш футболчи ўзининг 10 АПЛ баҳсида гол уришга муваффақ бўлди. Дасилва ҳужумда ҳар қандай рақибга бош оғриғи бўла олади.

8. Эрлинг Холанд – "Вест Хэм"га қарши

Кевин Де Брюйне томонидан узатилган пасни ажойиб қабул қилиб, тана ҳаракти ва тезлик орқали рақиб ҳимоячиларини ортда қолдирган ҳужумчи, жамоасига ғалаба олиб келган голларни киритган эди. Холанд ўзининг илк АПЛ баҳсида иккита голни расмийлаштирди. Унинг иккинчи голини биз энг яхшиси деб эълон қиламиз. Ўйлаймизки, Холанд мавсумни шу зайлда "ёндириш"да давом этади. Ҳархолда, энди унинг Нуньес билан ўзаро рақобати мавжуд.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 22:04, 08.08.2022.
Ўқилди: 2021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.