Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Испанча» «Сурхон»: «Буюк ипак йўли»да «тики-така»

Баҳо:
+ | -

Яқинда машҳур Marca нашри ва унинг расмий сайтида футболимизга бағишланган катта мақола берилди.

Албатта, испаниялик ҳамкасбларимиз миллий футболимизга ўз ҳам­юртлари Анхель Лопес бошқараётган «Сурхон» орқали назар ташлашди.


10 нафар испан билан

Ўзбекистон клуби тизимида 10 нафар испан бор! Бош мураббий Анхель Лопеснинг мақсади жиддий: жамоа билан мамлакат чемпионатида энг яхшилар қаторига кириш. Ҳа, Испания бренди футбол оламига ўз илдизини ёйишда давом этмоқда. «Тики-така» жумладан, Қозоғистон, Қир­ғизистон, Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги Ўзбекис­тонга ҳам ёриб киришга уринмоқда «Бу биз - испанлар учун ҳали тўлиқ аниқланмаган мутлақо нотаниш ҳудуд. Ўзбекистон - собиқ иттифоқ таркибига кирган 15та республикадан бири эди, 1991 йили эса мустақилликка эришган. Гап тинч, хавфсиз ва ривожланаётган мамлакат ҳақида кетмоқда», - дейди Marca нашрини Тошкентга етиб бориш учун 6000 километрдан ортиқ йўл босиб ўтишга мажбур қилган катта «айбдор» Анхель Лопес. Ўзбекистон пойтахти 2,7 миллион аҳолига эга Марказий Осиёнинг асаб маркази ҳисобланади. Маълумки, «тош шаҳри» Шарқ ва Ғарбни боғловчи кўприк саналади, унда собиқ иттифоқнинг баъзи жиҳатлари ҳанузгача сақланиб қолган. «Бу ер мени ҳайратга солди, роса ёқди. Жуда тоза ва замонавий шаҳар», - дейди Манель Мартинес. Унинг фикрини Луисма Кезада ҳам қўллаб-қувватлайди: «Ҳаёт ритми бутунлай европача. Ижтимоий шароитлар Мадриддаги даражадан унча қолишмайди».

Нима дердик, «Буюк ипак йўли» дарвозаларида Осиё учун ғаройиб бир ҳодисот ривожланяпти. Бизнесмен Жаҳонгир Усмонов бошчилигидаги янги «Сурхон» тизимида 10 нафар испан (олти мураббий ва тўрт футболчи) йиғилди! Бошқача айтганда, Анхель Лопес (Мадрид), Мигель Альварес (Оренсе), Карлос Хименес (Кастельон), Хулен Эснао­ла (Гипускоа), Жонатан Ломас (Мадрид), Родриго Мартин (Астурия), Серхио Родригес (Бадахос), Луисма Кезада (Мадрид), Рубен Санчес (Толедо) ва Манель Мартинес (Барселона) Тошкентда «кичик Испания»ни шакллантиришди. «Бу ерда менга қаттиқ ишонишади, ҳурмат билан ёндашишади. Кучли муносабат ўлароқ, ўзимни улар буюк мураббий билан шартнома тузишгандек ҳис қилдим», - дейди «Сурхон» клуби бош мураббийи ва спорт директори.


Фалсафа тоши

«Сурхон» клуби «армадаси» тасодифий ҳодиса эмас. «Лойиҳа раҳбари Жаҳонгир Усмонов Испания ва унинг футболига ошиқ. У «Реал Мадрид» жамғармаси билан бир неча лойиҳаларни йўлга қўйган. Усмонов биринчи учрашувдаёқ айнан испаниялик мураббий билан ишлашни хоҳлашини аниқ тушунтирди», - дейди Анхель. Экваториал Гвинея термаси собиқ мураббийининг келиши клубда домино эффектини келтириб чиқарди: «Ўзи иқтисодий шароитлар таклиф қиладиган эмас, балки умидбахш янги ғоялар берадиган содиқ одамлар қидиргандим». Мураббий клубга ҳаттоки, физиотерапевт ҳам таклиф қилди. «Физиотерапевтнинг мураббийлар штаби билан хориж бўйлаб кезиши одатий ҳол эмас, лекин Анхель буни муҳим шарт сифатида кўради. Мен ҳам муваффақиятда физиотерапевт ролини паст баҳоламайман, чунки клуб унинг ёрдамида ўсиши мумкин» - бу қайта тарбияловчи ва зарурат туғилса, шифокор сифатида ҳам ишлаётган Родриго Мартиннинг фикри. Шунингдек, жамоа менежери ҳам бор - Жонатан Ломас «Сурхон» учун «ҳимояловчи фаришта»га айланган: «Зиммамдаги иш жуда кенг. Асосан футболчиларнинг кундалик ҳаётини имкон қадар енгиллаштириш ва ходимларга моддий-техник томондан кўмаклашишга ҳаракат қиламан». «Тансоқчи» ёки дарвозабонлар мураббийи ролида Хулен Эснаола: «Асли Ҳиндистонданман, у ерда футбол савияси ошмоқда, лекин профессионал даражадан ҳали анча йироқда... Бу ерга келиб, ҳайратда қолдим. Ихтиёримда мамлакатнинг энг яхши 3 нафар дарвозабони борлигидан бахтиёрман».


Вальдебебасдан  Тошкентга

Таркиб танлаш масаласи ҳам худди шундай. «Хато қилиш чегараси минимал даражада, негаки, клубга Осиё ташқарисидан атиги 4 нафар футболчи олишингиз мумкин. Раҳбарлар менга ажойиб халқаро тажрибага эга йигитлар номзодини кўрсатишди, лекин ҳам шахс, ҳам профессионал сифатида ўзим яхши танийдиган ижрочилар қидираётгандим. Манель тимсолида голлар ва хавфли узатмаларни кўраман, бундай футболчига эҳтиёжимиз бор эди. Рубенда эса истеъдод, ақл ва ғайриоддий чап оёқ мужассам. Кезада ҳаддан ташқари тезкор ва марказни назорат қилади, Серхио эса ҳимоя чизиғида ишонч ва бар­қарорлик бағишлайди». - Анхель Лопес испаниялик шогирдларига шундай таъриф беради. Айниқса, Кезаданинг тарихи диққатни тортади. Доминика терма жамоаси вингери 2017 йили Зайниддин Зидан қўл остида «Реал» либосида дебют қилган, кубок турнирида: «Ҳайратланиш кучли. Клубдошларим мен ўйнаган жамоа­лар рўйхатини кўриб, воқеалар айтиб беришимни сўрашади». Жиддий жароҳат «Кадис» билан энди шартнома тузган Кезада «қанот»ларини синдирганди. У зое кетган йилдан сўнг энди «Сурхон»да фаолиятини қайта тиклашга бор вужуди билан тиришмоқда: «Бу - мен узоқ кутган иккинчи имконият. Жароҳат ортидан узоқ вақт ишсиз қолдим, энди эса бахтиёрман. Ахир ўзимга энг ёқадиган жой - майдонга қайт­дим».


Ўзбекистон чақмоғи

Лойиҳада чекловлари бор: «Сурхон» маҳаллий лигадаги энг паст бюджетли жамоалардан бири. «Келганим билан айтишди: «Райо-де-Ўзбекистонда хуш кўрдик: сиз чуқур илдиз отган, камтарин, муҳим ижтимоий эътиборга эга ҳурматли клубдасиз». Худди шундай экан», - дея таъкидлайди Анхель Лопес. Муҳими, умид катта. «Мақсад - «Сурхон»ни элит дивизионда барқарорлаштириш, уни ҳар доим юқоридан пастга тушадиган лифт-клуб бўлмаслигини таъминлаш. Мана, янги сармоядор бюджетни оширишга ваъда берди ва энди «Сурхон»ни мамлакатнинг асосий жамоалари қаторига қўшишга қаратилган улкан лойиҳа тақдим этиш ниятидаман», - дейди «Волос», «Дельфин» ва «Атромитос» каби клубларнинг собиқ устози.


Афғонистон билан чегара

«Сурхон»нинг яна бир муҳим жиҳати бор. У Ўзбекистон жанубида жойлашган Термиз шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Афғонистон билан чегарадош ҳудуд! «Бу хавфсиз», - дейишади ходимлар. Ваҳоланки, клуб жорий мавсум Тошкентда шуғулланмоқда, ўйнамоқда. «Худди «Альмерия» Мадридда ўйнаганидек..., - дея шикоят қиладилар клуб вакиллари. - Термиздаги стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. «Сурхон» ўтган мавсум 25 очкодан 20тасини ўз майдонидаги ўйинларда олган. Термизда ҳаво жуда иссиқ, яна мухлислар босим ўтказишади».


Услуб Испанияда «ишлаб чиқарилган»

«Сурхон» ўз олдига қўйилган вазифани бажармоқда. Жамоа 14та иштирокчидан иборат лигадан қуйига тушиб кетмайди. «Ҳозирча бизга гол камлик қиляпти. Агар яқинда шарнома тузган Манель ва Рубен бирга ўйнашганида, ҳозир кучли 6таликда турган бўлардик», - дейишади испания­лик футболчилар деярли бир овоздан. Услуб муҳокама қилинмайди. «Спорт нуқтаи назаридан эмас, фойдаланиш масаласида ёмон давр­ни бошдан кечирдик. Жамоа ҳамиша яхши ўйнади, рақобатбардош эканлигини кўрсатди. Айниқса, прессинг­да дадил, чуқур ва тажовузкор кўриндик. Ўйлайманки, иккинчи даврада дадил олға борамиз», - бу Анхель Лопеснинг хулосаси. «Кайзер» - Серхио Родригес мураббий қарашларини қўллаб-қувватлайди: «Биз майдонда унинг ғояларини йигитларга энг яхши ҳолатда етказиш ҳаракатидамиз. Дейлик, мен марказий ҳимоячи сифатида қисқа ва узун чиқишлар асносида Испания услубини сингдиришга уриняпман».


Юқори даража

Анхель Лопеснинг айтишича, RFEFдан келибоқ нималарнидир ўзгартириб юбориш қийин. «Маҳаллий футбол даражаси чакки эмас. Бу ерда савия бор, яхши ижрочилар ҳам. Ўзбекис­тонда ўсишда давом этишдан умидворман, албатта», - дейди «Барселона»нинг собиқ футболчиси Маноло ўғли Манель Мартинес. Рубен Санчес дарҳол бу гапга қўшилади: «Юқори даража ва талаб бор. Тўп йўқотилганидан кейин жиддий прессинг қилишади. Ўйлайманки, бу кўпроқ эътиборга лойиқ нотаниш лига». Мураббий ёрдамчиси Мигель Альварес ҳам худди шундай фикрда: «Ўзбекистон футболи бутун Осиёда ҳурматга сазовор. Мана, мамлакат ёшлар терма жамоаси яқинда U-23 тоифасидаги Осиё чемпионатида 2-ўринни эгаллади. Бизда эса Акбаров ва Кама каби келажаги порлоқ футболчилар бор, улар Шомуродов зинапояси ор­қали Европага йўл олиб, бемалол ўйнаб кетишлари мумкин».

Манба: marca.com, А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:30, 09.08.2022.
Ўқилди: 3347 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.