Лондоннинг "Арсенал" клубига тегишли бўлган қанот ҳимоячиси Киран Тирни фаолиятини бошқа бир инглиз клубида давом эттириши мумкин.
AS нашрининг хабарига кўра, 25 ёшли шотландиялик футболчи "Манчестер Сити" томонидан нишонга олинган.
Тирни шу ёзда "канонирлар" сафига қўшилган украиналик Александр Зинченко ўрнини эгаллаши мумкин.
Киран "канонирлар" сафида 2019 йилнинг август ойидан бери тўп тепмоқда. Ҳимоячининг Лондон клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади.
Ўтган мавсумда ҳимоячи 22 ўйин ўтказиб, битта гол уриб, 3 голга ассистентлик қилган.