Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Богдан Милич: «Бундай ишқибозлар қаршисида ҳар қандай рақибни тиз чўктириш мумкин»

Баҳо:
+ | -

“Андижон” клубининг черногориялик ҳужумчиси Богдан Милич “Турон”га қарши чемпионат доирасидаги беллашувда ғалабага муносиб ҳиссасини қўша олди. Тажрибали футболчи мазкур ўйиндан олган таассуротларини қуйидагича билдирди.

“Бизга бу ўйинда очколарни қўлга киритиш жуда муҳим эди. Асосийси, Суперлигага чиқиш йўлидаги бош рақибни доғда қолдирдик. Тўғри, ўйиннинг қайсидир жабҳаларида хатоларга йўл қўйган бўлишимиз мумкин. Буни таҳлил давомида кўриб чиқамиз.

Энди айнан Кубок доирасида яна “Турон”га қарши майдонга тушишга ҳозирлик кўрамиз. Кубок учрашувида ҳам бу рақибни доғда қолдиришга ҳаракат қиламиз.

Учрашувнинг охирги дақиқаларига келиб бизда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Шу боис икки-уч марта хатоларга йўл қўйдик. Гол ўтказиб юборишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Бахтимизга омад бизга кулиб боқди.

Бизга ишқибозлар жуда катта ёрдам беришди. Мен жиддий айтяпман. Стадиондаги муҳит Ўзбекистондаги энг яхшиси. Ҳалигача бундай ишқибозларни Суперлигада ҳам, про лигада ҳам кўрмагандим. Қандай таърифлашни ҳам билмайман.

Шунчаки, стадиондаги муҳит таърифлаб бўлмас даражада. Улар сўнгги сонияларгача бизни қўллаб-қувватлашди. Ҳар бир учрашувда яхши ўйин кўрсатишимиз ҳамда ғалаба қозонишимиз учун тўлиқ қўллаб-қувватлаб келишяпти ва улар бизнинг 12-ўйинчимиз. Дарҳақиқат бизга куч бағишлашди. Бундай ишқибозлар қаршисида ҳар қандай рақибни тиз чўктириш мумкин”, - деди Милич.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:01, 15.08.2022.
Ўқилди: 2796 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.