Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

"Барселона"нинг навбатдаги қурбони - Депай. У қайси жамоага йўл олади? Вариантларни кўриб чиқамиз

Баҳо:
+ | -

Нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депай ёзда "Барселона"ни тарк этиши деярли аниқ бўлиб улгурди.

Ҳеч кимга сир эмаски, "Барселона" ҳали ҳам молиявий инқирозни бошдан кечирмоқда ва ўзининг юлдузли трансферларини эълон қилиш учун бир нечта футболчилардан қутулиши керак. Охирги икки ҳафта ичида клуб молиявий дастакларни фаоллаштиришга мажбур бўлди, аммо улар етарли эмас.

Мемфис Депай ўтган мавсумда 28 ўйинда 12 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширди. Аммо бу ёзда Левандовски клубга келиши билан у жамоадаги ўрнини ва 9-рақамни йўқотди. Мемфис "Барса" футболчиси эканлигини ижтимоий тармоқлардаги профилидан ўчириб ташлади ва клубни ўзгартиришга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқда - ҳозирда унинг олдида 3 та варианти бор.

"Вест Хэм"

Football Insider хабарига кўра, нидерландиялик футболчига "Вест Хэм" қизиқиш билдираётган клублар қаторига киради. "Болғачилар" бу ёзда Жанлука Скамакка билан шартнома имзолаш билан ўзининг ҳужум чизиғини кучайтирди ва агар улар Депайни клубга олиб кела олсалар, уларнинг ҳужуми Еврокубокларга йўлланма учун курашда жамоага АПЛда қўл келиши табиий.

Бу келишувга тўсиқ бўлган ягона нарса нидерландиялик футболчининг розилигидир - бу яхши синов бўлса-да, Депай катта клублар таклифини рад этиб, лондонликлар сафига бориб қўшилиши амримаҳол.

"Ювентус"

Айни дамда 28 ёшли футболчи учун курашда “Ювентус” етакчилик қилмоқда. Депай "Барселона" билан шартномани бекор қилишга рози бўлганидан кейин "Юве" шартномани ёпадиганга ўхшайди. Football Italia маълумотларига кўра, нидерландиялик футболчи ўтган ҳафтада "Ювентус" билан шахсий шартномалар бўйича музокара олиб борган ва унинг Италия клубига ўтиши ҳақидаги хабар яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

"Манчестер Юнайтед"

Депайга "МЮ"даги аввалги фаолиятининг муваффақиятсизлиги тасодиф эканлигини исботлаш учун яна бир имкон бўлиши мумкин. Аммо манкунианликлар жорий мавсуда Чемпионлар лигасида иштирок этмаслиги ва жамоанинг ҳозирги ҳолати кубоклар учун курашишга имкон бермаслиги бу трансферни амалга ошишига асосий тўсиқ бўлиши мумкин. "Қизил иблислар"да ҳужумчини қайтаришга бўлган қизиқиш унчалик кучли эмас, жамоа асосий эътиборини Альваро Мората, Жейми Варди ёки Мауро Икардига қаратмоқчи.

Нима бўлган тақдирда ҳам Депай қайси жамоада бўлмасин асосий таркибга киришга лойиқ футболчи. "Барселона"да эса у ҳаттоки Левандовскидан сўнг иккинчи даражали ҳужумчи ҳам эмас. Депай бу курашда Обамеянгга имкониятни бой берган. Айнан шу сабаб у клубини ўзгартириши кутилмоқда.

Депайнинг келажаги яқин ҳафталарда ойдинлашади. Жаҳон ва ўзбек футболига оид энг сўнгги янгиликларни эса Stadion.uz билан ўқишда давом этинг.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:36, 15.08.2022.
Ўқилди: 2930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.