Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-1 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 0-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Виктор Кумиков: "Бу жорий мавсумдаги энг яхши биринчи тайм бўлди"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Турон” ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.

— Виктор Балютович, ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин қандай таассурот қолдирди?

— Иккинчи таймдан қониқмадим, албатта. Энг асосийси, ғалаба қозондик. Нима учунлигини билмайману, аммо иккинчи таймдаги ўйинимиз ўхшамади. Танаффус вақтида биз футболчилар билан гаплашиб, яна биринчи таймдаги ўйинни кўрсатиш кераклиги бўйича келишиб олгандик. Иккинчи таймда 10 дақиқа вазиятни ушлаб турдик. Кейинчалик гол ўтказиб юбордик. Вазиятни ушлаб туриш учун ўйинчиларни алмаштирдим. Аммо яна нимадир бўлдию, иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Муҳими, вазифани бажардик ва ғалаба қозондик.

— Доим бир хил савол бериш журналист учун қийинроқ. Аммо иккинчи таймни сўнгги дақиқаларида нима юз берди?

— Ҳисобни ушлашга ҳаракат қилдик. Мен ўйинчиларга албатта бундай демадим. Лекин ўша вазиятларда уларнинг руҳияти шунга қаратилганди. “Азарт” ўйин бўлди. Шу орада футболчиларни ҳам алмаштирдим. Шундай бўлса-да, ҳисобни ушлаб қолдик.

— Сиз ўйиндан қониқмадингиз, тўғрими?

— Биринчи таймдан қониқдим. Иккинчи таймдан эса йўқ. Бу жорий мавсумдаги энг яхши биринчи тайм бўлди. Ҳужумлар қилдик, яхши ҳимояландик, стандарт вазиятлардан фойдаландик ва голлар урдик. Иккинчи тайм эса анча оғир бўлди. 3:0 ҳисобида ютаётиб 2 та тўп ўтказиб юбориш анча қийинчилик туғдирди. Бу ҳақиқий руҳият билан боғлиқ. Бу нарсани тўғрилашимиз керак.

— Жамоанинг Кубокдаги мақсади қандай?

— Кейинги босқичга чиқдик. Энди қуръани кутамиз ва шунга қараб тайёргарлик кўрамиз.  

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 20:52, 22.08.2022.
Ўқилди: 1569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик