Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

ЎФА Тиббий қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎФА қошида Тиббий қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ЎФА раҳбарияти, қўмита аъзолари, ҳудудий академиялар шифокорлари ҳамда масъуллар иштирок этишди. Йиғилиш кун тартибига кўра, академияларнинг биринчи ярим йилликдаги тиббий йўналиши бўйича фаолияти таҳлил қилинди. Йиғилишда иштирок этган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов футбол тиббиётини тизимли ривожлантириш борасидаги талаб ва таклифларини билдирди.

«Сизлар футболимиз ривожланишида муҳим вазифани бажарасиз. Ёш футболчиларимизни соғлом вояга етказишда спорт шифокорларининг ўрни беқиёс. Шу сабабли, тиббиёт соҳасини янада ривожлантиришда олдинга қадам ташлаяпмиз, бироқ олдимизда ҳали анча вазифалар бор. Тан олиш керак, ўз вақтида витаминизация, тўғри овқатланиш борасидаги камчиликлар сабаб ҳозирда кўплаб футболчиларимизда бўй ва жисмоний куч жиҳатдан бироз камчиликлар кузатилмоқда. Биз бу ҳолатни кечиктирмай ҳозирданоқ тубдан ислоҳ қилишга сизлар билан бирга киришдик. Ишончимиз комилки, ушбу бошлаган ишларимиз яқин келажакда ўз натижасини беради», деди Равшан Ирматов.

Учрашув давомида академия тарбияланувчиларининг соғлиғини доимий мониторинг қилиш, уларнинг тўғри овқатланиши, витаминизация ва тикланиш жараёнларига илмий ёндашиш кераклиги таъкидланди. Барча академияларни зарур тиббий ускуналар, дори-дармонлар, витаминлар билан таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, ёш кадрларни малакасини доимий ошириб бориш зарурлиги айтилди. Иштирокчилар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 23:07, 24.08.2022.
Ўқилди: 1158 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.