Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Арсенал" тўртликка кира олиши мумкинлигини исботлади. Ҳақиқий синов эса энди бошланади!

Баҳо:
+ | -

Бешта ўйинда бешта ғалаба ва 100 фоизлик натижа! Бу сўзлар исталган "Арсенал" мухлиси қулоғига хуш ёқади. Жамоа ҳалигача бирорта дуранг қайд этгани йўқ. Чоршанба кунги "Астон Вилла"га қарши баҳс эса ҳеч нарсани англатмайди. Албатта, турнир жадвалида етакчилик қилиш катта меҳнат ва пухта тайёргарликни талаб қилади. Агарда бешта ўйинда ғалаба қилсанг, аммо бу ютуқлар "Астон Вилла"га ўхшаган ўртамиёна жамоаларга қарши кечган бўлса, ҳақиқатдан ҳам натижа ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Чунки, ҳали топ-олтиликка кирувчи жамоа билан тўқнаш келинмаган бўлади...

"Арсенал"нинг бу одимлаши фонида яхши хабар ҳам бор. Натижаларни кўриб туриб, ҳеч ким жамоани чемпионлик учун курашади деб ҳисобламаяпти. Бу эса клуб фойдасига ишлайди. Негаки, воқеликда ҳам "Арсенал"нинг таркиби "Манчестер Сити" билан чемпионлик учун курашга эмас, балки "Тоттенхэм" ёки "Челси"га қарши ЕЧЛ йўлланмасига эгалик қилиш учун мос келади. "Арсенал" бу мавсумда, сўнгги тўрт-бештасига қараганда яхшироқ кўринмоқда. Агарда мана шу даражаси билан ЕЧЛга йўл ола билмаса, у ҳолда бу катта йўқотиш ва мағлубият сифатида кўрилади. Аммо ҳозирга қадар, бундай бўладиган кўринмайди. Бунга бир нечта асосли сабаблар мавжуд.

Биринчидан, Габриэл Жезус каби катта калибрли ҳужумчи олиб келинди. У нафақат марказий ҳужумда, балки қанотларда ҳам ҳаракат қила олади. Бундай кўпфункцияли футболчи билан рақиб ҳимоячиларини чалғитиш осон. Иккинчидан эса Саканинг даражаси. 21 ёшли вингер етукликка яқин турибди. Унинг динамик ҳаракатлари ҳаммани хушнуд этади. Аммо Саканинг кичик муаммоси бор: у - вазиятлари муваффақиятли якунлаш билан боғлиқ.
Учинчи сабабни ҳам сиз биласиз. Бу – Габриэль Мартинелли. У ҳам барча бразилияликлар каби ўта иқтидорли. Меҳнатлари эвазига эса асосий жамоадаги жойини мустаҳкамлаб бормоқда. Ёш ҳужумчи аллақачон учта голга муаллифлик қилишга улгурган.

Жамоанинг сўнгги икки ўйинига эътибор берсангиз, гол ўтказилганидан кейин, дарров жавоб бўлаётганига гувоҳ бўласиз. Айнан мана шу жиҳат ҳам шаклланган жамоаларга хос. Агарда ўтган мавсумдаги "Арсенал" бўлганида, бу ўйинлардан балки 2 очко олган бўларди. Аммо бундан кўп эмас. Ҳозир эса улар 6 очкога эга чиқди. Микель Артета узоқ вақтдан буён (уч йил) қураётган жамоаси ва ғояси ишлай бошлади. Аммо тажриба ҳам кўп пайтларда ўз сўзини айтиб келган. Англаган бўлсангиз, "Арсенал" мавсумнинг қолган қисмини мағлубиятларсиз давом эттира олмайди. Негаки, "Манчестер Сити" "Ливерпуль" ҳамда "Челси" осонликча таслим бўладиганлардан эмас. Ҳатто, "Тоттенхэм" ҳам, эндиликда, "тўпчилар" ўз ўйинларида асосан кўкка сўвурадиган вазиятларни доим ҳам тақдим этмайди. Хуллас, жамоага нисбатан енгил, лекин мураккаб бўлган мавсумнинг илк синови дуч келмоқда. Бу синов "Олд Траффорд"да ўтади. Кўрамиз, "Арсенал" мағлубиятларсиз қанчалик узоққа бора олар экан...

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 16:22, 03.09.2022.
Ўқилди: 2657 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.