Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Лахтер: "Аршавинни футболчи сифатида "тирилтириш" қийин, ҳатто қисман ҳам"

Баҳо:
+1 | -

Таниқли футбол агенти Деннис Лахтер Россия термаси ва "Арсенал" ҳужумчиси Андрей Аршавиннинг келажаги хусусида фикрлар билдирди.

- Аршавинни футболчи сифатида файта "тирилтириш", ҳатто қисман бўлса ҳам, жуда қийин бўлади. Жисмоний кўрсаткичлари ҳеч қачон унинг устун томони бўлмаган. 31 ёшда ўзининг ўйин савиясини ушлаб туриш оддий иш эмаслигини ҳисобга олиш керак. 2008 йилги энг юқори чўққига чиқиш энди амалга ошмаса керак.

Ҳаммаси футболчининг жисмоний кўрсаткичларига, профессионаллигига ва мотивациясига боғлиқ. Ахир қайсидир футболчи мунтазам бирор ютуққа эришишга интилади, яна қайсидир футболчи эса эришган натижалар етарли деб ҳисоблайди.
Аршавиннинг келажаги тўғрисида гапириш қийин. "Арсенал", менинг билишимча, ҳужум чизиғига икки футболчи олиш билан бирга, яна уч нафар янги футболчи қўшиб олишни мўлжалламоқда.

Рақобат бусиз ҳам катта эди, энди янада қийин бўлади. Аршавин икки йил аввал бир ўзи "Ливерпуль"ни "кўмиб" қўйганига қарамай, ўтган йили асосий таркибдаги ўрнини бой бериб қўйган эди, - дейди Лахтер.

Манба: sovsport.ru
Киритилди: 12:46, 28.06.2012.
Ўқилди: 5227 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик