Голландия футбол федерацияси жамоа бош мураббийи Берт ван Маарвейк истеъфога чиққач, унинг ўрнига янги мураббий топиш ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатмоқда.
"Биз терма жамоага голландиялик мутахассис излаяпмиз. Агар бу терма жамоага хориждан мутахассис олиб келадиган бўлсак бу ҳақорат бўлади", дейди футбол федерацияси раҳбари Берт ван Оствен.
Мураббий бўлишга номзодлар орасида Руд Гуллит, Луи ван Гал ва Ко Адрианселарнинг исми-шарифлари зикр этилган. Шунингдек "АЗ"нинг амалдаги бош мураббийи Герт-Ян Вербек ҳам бу борада номзод сифатида кўрсатилмоқда. «Аякс» ва «Фейеноорд» мураббийлари штабида ишлаб келаётган Франк де Бур ва Роналд Куман клубдан кетишни хоҳламай бу борада таклифга рад жавобини беришганди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, терма жамоа бош мураббийлигига номзодлар орасида собиқ терма жамоа устози Франк Раайкард киритилмаган. Унинг Саудия Арабистони терма жамоаси билан тузган шартномаси 2013йилга келиб тугайди.